Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, унда иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия навбатдаги йиғилишининг асосий якунлари кўриб чиқилмоқда.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани ҳақида хабар берилганди. Музокаралар кун тартибидан ушбу етакчи халқаро молиявий институт кўмагида ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни илгари суриш масалалари ўрин олган. Қайд этилишича, ўзаро ҳамкорлик ўрнатилганидан буён ўтган 30 йилда устувор тармоқлардаги лойиҳалар портфели 8 миллиард доллардан ошган.