Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Бунга газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб бўлган
Тошкент шаҳар Миробод ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудлари 25 октябрь куни газ таъминотидан вақтинча узилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти филиали ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Миробод тумани, Водил кўчасида жойлашган газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган.
Шу сабабли 25 октябрь куни соат 10:00 дан Миробод тумани, Қўшкўприк, Нукус 1-тор кўчаси, Кичик халқа автомобиль йўли кўчаларидаги 400 та хонадонда ва Яшнобод тумани, Бакиниский, Қашқадарё, Мурғоб, Фарғона йўли, Обод макон, Элбек кўчаларидаги 2 206 та хонадонда ҳамда ушбу манзиллардаги 41 та улгуржи ташкилотда таъмирлаш ишлари тугагунга қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шундан:
- Давлат ташкилотлари — 15 та;
- Ишлаб чиқариш корхоналари — 7 та;
- Маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси — 8 та;
- Спорт мажмуаси — 4 та;
- Умумий овқатланиш шохобчаси — 4 та;
- Новвойхона — 3 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланиши маълум қилинган.
Аввалроқ Тошкентдаги 5 мингта хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилгани тўғрисида хабар берилганди.