Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Тошкент шаҳар Чилонзор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги айрим ҳудудларда 24 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Чилонзор тумани

Қайд этилишича, Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида жойлашган газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шу сабабли 24 октябрь куни соат 10:00 дан соат 18:00 га қадар ушбу манзилдаги 18 та маиший хизмат кўрсатувчи улгуржи ташкилотда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Сергели тумани

Шунингдек, Сергели тумани «Суғдиёна» маҳалласида жойлашган газ қувурида носозлик вужудга келгани сабабли 2022 йил 24 октябрь куни соат 10:00 дан «Меҳригиё», «Ўзгариш», «Ҳабибий», «Саховат», «Қипчоқ», «Нурҳаёт», «Дарё бўйи» маҳаллаларидаги 9479 та хонадонда ҳамда ушбу манзиллардаги барча турдаги улгуржи ташкилотларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Янгиҳаёт тумани

Шу билан бирга, Сергели тумани «Суғдиёна» маҳалласида жойлашган газ қувурида носозлик вужудга келгани сабабли 2022 йил 24 октябрь куни соат 10:00 дан Янгиҳаёт тумани «Ташаббус», «Янги умид», «Янги турмуш» «Хушнуд», «Янгиҳаёт», «Лутфикор», «Гулшанобод», «Чортоқ», «Ибрат», «Олчазор», «Дўстлик» маҳаллаларидаги 13 929 та хонадонда, «Спутник» 10-11-12-13-14-15-16-17-18-мазелардаги 1580 та хонадонда ҳамда ушбу манзиллардаги барча турдаги улгуржи ташкилотларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади, дейилади ахборотда.

«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчилардан узр сўрайди.

Аввалроқ Тошкентдаги 5 мингта хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда ва Бухородаги хонадонларда газ портлаганди.

Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди