«Ушбу ҳолат Президент назоратидаги масаладир» — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Сирдарё вилоятидаги ҳарбий қурол-яроғ сақланадиган омборлардан биридаги портлаш ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «Нигоҳ» хабар берди.

Қайд этилишича, бундай техноген характердаги ҳодисалар ҳақида Президентга зудлик билан хабар берилади. Бу вазиятда ҳам давлат раҳбарига тезликда ахборот берилган. Президент томонидан тегишли ташкилот ҳамда идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ҳодиса жойига юборилган.

Ишчи гуруҳ дарҳол талафотлар таҳлили билан шуғулланган. Бундан ташқари бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ҳамда вилоят ҳокими бошчилигида махсус комиссия тузилиб, талафотлар оқибатини тезда бартараф этиш бўйича иш бошланган.

Шунингдек, бу ўринда энг аввало аҳоли хонадонларини таъмирлаш ҳамда кичик ва ўрта бизнес ишини тезда қайта йўлга қўйиш вазифаси қўйилган. Бир суткада 10 минг квадрат метрдан зиёд ойна етказиб берилган ва бундан ташқари ўрта ва кичик бизнесга тегишли биноларнинг том қисми деярли тўлиқ таъмирланган.

Портлаш натижасида 17 киши жароҳатланган эди, айни вақтда касалхонада 7 киши даволанмоқда ва уларнинг барчаси ҳарбийлар бўлиб, тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган барча фуқароларга кўмак берилиб, уйига юборилган.

«Техноген ходиса рўй берган омбор ХХ асрнинг 40 йилларида қурилган бўлиб, илгари техник қоидаларга кўра бундай омборларда катта қурол яроғ сақланар эди. Аммо 2016 йилдан сўнг Президент топшириғига кўра барча омборлар реконструкция қилинмоқда. Барчасининг атрофида жаҳон стандартларига кўра кичик омборлар қурилмоқда ва уларда кам миқдорда қурол-яроғ сақланмоқда», — деган Асадов.

Сирдарё вилоятидаги портлаш ҳам шундай омборлардан бирида содир бўлган ва хавфсизлик талабларига амал қилингани туфайли катта талофот бўлмаган. Асосий зарарланиш ҳам ён-атрофдаги биноларнинг том ва ойна қисмига тўғри келган. Яъни, портлаш тўлқини туфайли биноларга қисман зарар етса ҳам, турли жисмлар тарқашининг олди олинган.

«Бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва бунга олиб келган барча омиллар инобатга олиниб, кенг жамоатчиликка эълон қилинади. Ушбу ҳолат Президентимиз назоратидаги масаладир», — деган Президент матбуот котиби.

Аввалроқ Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сирдарёдаги ҳарбий омбор портлаши оқибатида қанча турар ва нотурар жойларга талафот етгани аниқланганди.

Мавзуга доир: Сирдарёдаги ҳарбий қисм омборида содир бўлган кучли портлаш бўйича қўшимча маълумот берилди

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди