Андижондаги ЙТҲда портлаб кетган Cobalt ҳайдовчисининг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 23 октябрь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Cobalt ёниб кетганди. Millar информацион дастурида ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, «Қўрғонча» маҳалласи ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлининг 402-километрида Spark ва Cobalt бир-бири билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда бошқарувни йўқотган Cobalt йўл ўртасидаги бетон тўсиқдан ўтиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиб, бошқа бир Cobaaltʼга бориб урилган. Машина двигатель қисмида қисқа туташув содир бўлиб, ёнғин чиққан.

«Шаҳрихон томон кетаётгандик, ўртада Spark турган экан, ўтиб кетаётган жойимизда юрворди. Ёнбошдан уриб юбориши оқибатида машина айланиб кетди», — дейди Cobalt ҳайдовчиси.

Қайд этилишича, 20 ёшли ҳайдовчи чап оёқ болдир қисмининг синиши туфайли туман шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда Nexia бошқарган вояга етмаган йигитлар ЙТҲга учрагани, Тошкентда бетон устунга бориб урилган Nexia-3 ҳайдовчиси ҳалок бўлган, Наманганда бетон тўсиққа чиқиб кетган Nexia ағдарилиб кетгани, Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида Nexia бетон тўсиққа урилиб ёниб кетгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентда Nexia бетон тўсиққа урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди