Бугун оқшоми. «Серьёзний» раҳбарнинг олдига суҳбатга чақирилган депутат, ўқувчисини калтаклаган яна бир ўқитувчи, бош вазир этиб тайинланган Сунак

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести

Тошкентда депутатни «серьёзний» раҳбарнинг олдига суҳбатга чақиришди

Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгаши депутати Нуриддин Зайниддинов бир неча депутатлик текширувлари ўтказгани ортидан унга «сиёсий бюртма» билан провокация уюштирилаётганини маълум қилди. Таъкидланишича, 21 октябрь куни депутатнинг шахсий телефон рақамига қўнғироқ қилиб ўзини ички ишлар органлари подполковниги деб таништирган шахс, Учтепа тумани ИИО ФМБ биносига зудлик билан етиб келишини талаб қилиб, келмасанг қаерда бўлсанг ҳам топиб, олиб кетамиз деб таҳдид қилган.

Фото: Telegram / Nuriddin Zaynitdinov

Бундан ташқари, ички ишлар ва бошқа органлар ходимлари унинг қариндошлариникига борган, Зайниддиновнинг қидираётганларини маълум қилиб, уларнинг қўни-қўшниларига саволлар берган.

Ички ишлар органлари ходимининг фикрига кўра, депутат бўла туриб, ташрифдан олдин халқни фикрини бузиб, бузғунчилик ва ғаламислик қилаётган эканман. Танқид ҳам қилмаслигим, имкони бўлса гапирмаслигим керак экан.

«Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда тумандаги битта орган раҳбари кутилаётган давлат тадбири олдидан ички ишлар органи биносига мени чақиртириб, дахлсизлик ҳуқуқим борлигига қарамай, қонунларни бузиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасини асоссиз қўллаб, 15 сутка қамоқга жўнатишмоқчи бўлишган», — деб ёзади депутат.

Яна Самарқанд, яна ўқувчи калтакланди

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 4-мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси 11 синф ўқувчини калтаклади. Маълум қилинишича, воқеа 12 октябрь куни мактабнинг физика хонасида рўй берган. Ўқувчи онаси касаллиги, ундан қўнғироқ бўлганида ўқитувчи гаплашишга рухсат бермаганини айтган. Ўқитувчи эса дарс бошланганига 20 дақиқа бўлсада ўқувчи йўлакда юргани, унга бўйсунмасдан гап қайтаргани ва уни қўлидан ушлаб, синфхонага олиб бормоқчи бўлганида ўқитувчини ҳақорат қилганини таъкидлаган. Оқибатда ўқитувчи асабийлашганидан «бир-икки» тарсаки туширганини тан олган. Шундан сўнг, беш ойлик ҳомиладор бўлган рус тили ўқитувчиси ўз аризасига кўра ишдан кетган.

Кадр: Telegram

Аввалроқ худди шу туманнинг 61-мактаби директори ўқувчини уриб қулоқ пардасини йиртиб қўйган ва шунинг ортидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.

Андижонда мижозларга «холис хизмат» кўрсатиб келган «массажчи» аниқланди

Андижон шаҳрида массажхона ниқоби остида мижозларга интим хизмат кўрсатиб келган аёл ушланди. Маълум қилинишича, 33 ёшли аёл қўл остидаги икки аёлга мижозлар билан жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб бериш эвазига уларнинг ҳар биридан 400 минг сўмдан олган. Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кадр: Telegram

Ўзбекистонда таълим тизими ходимлари учун икки янги кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда «Олий таълим аълочиси» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишонлари таъсис этилди. Мукофот билан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида фидокорона хизмат қилаётган фуқаролар рағбатлантирилади. Қайд этилишича, «Олий таълим аълочиси» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишонлари мукофотланган шахсларга 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунида топширилади.

Кўкрак нишони билан мукофотланган шахсларга бир марталик БҲМнинг тўрт баравари миқдорида пул мукофоти берилади. Шунингдек, бир шахс мукофот билан фақат бир марта тақдирланади.

Дунёда нима гап?

Россияда сафарбарлик эълон қилингач 31 минг эркак «срочно» никоҳдан ўтган

Россиянинг 75 та вилоятида сафарбарлик эълон қилинганидан кейин қарийб 31 минг эркак зудлик билан никоҳ қуриш бўйича ариза берган. 17 та вилоятнинг ФҲДЁ органлари журналистларга тузилган никоҳлар бўйича маълумотларни тақдим этган. Унга кўра, ойнинг охирги икки ҳафтасида (19-30 сентябрь кунлари) никоҳ тузиш ошган: масалан, Бурятияда сафарбарликка қадар ҳафтасида 83 та тўй ўтказилган, сафарбарлик эълон қилингач, уларнинг сони 662 тага етган; Пермь ўлкасида — ўртача 323 ва 804 та, Омск вилоятида 245 ва 463 та.

Шунингдек, мамлакатда ўтган 9 ойда сўнгги тўрт йил ичидаги энг кўп хорижга чиқиш паспорти расмийлаштирилган.

Фото: «РБК»

Иркутскдаги самолёт қулашининг сабаби маълум қилинди

Россиянинг Иркутск шаҳрида 26 октябрь куни қулаган самолётлар ҳалокатига сабаб нима бўлиши мумкинлиги маълум қилинди. Унга кўра, икки версия бўйича ҳалокат содир бўлган бўлиши мумкин. Биринчиси — авиатехниканинг ишдан чиқиши ва иккинчси — учувчилар хатоси. Шунингдек, учинчи тахмин сифатида экипажни кислород билан таъминлайдиган қурилманинг ишдан чиқиши оқибатида учувчиларнинг ҳушдан кетиши ҳам кўрсатилмоқда.

Кадр: Telegram

Риши Сунак Буюк Британияни бошқарадиган биринчи «рангли» бош вазир бўлди

Чет эл оммавий ахборот воситалари ушбу воқеага нисбатан юқоридагидек таъриф бермоқда. 42 ёшли Сунак бугун, 25 октябрь куни мамлакат қироли томонидан расман бош вазир этиб тайинланди. Аввал молия вазири бўлиб ишлаган Сунак Британия тарихида сўнгги 200 йил ичидаги энг ёш ҳукумат раиси ҳамдир.

Бугуннинг асосий воқеалари шулардан иборат эди.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди