Мағлубиятдан ғалаба сари: Британиянинг янги бош вазири ҳақида нималарни билиш лозим?

Риши Сунак Британия бош вазири лавозими учун курашда ғалаба қозонгани тўғрисида хабар берилганди. BBC нашри Сунак ҳамда унинг оиласига боғлиқ айрим маълумотлар билан бўлишди.

Фото: Telegraph India

Август ойида собиқ молия вазири Риши Сунак июлда истеъфога чиққан Борис Жонсондан кейин бош вазир лавозими учун асосий даъвогалардан эди. Бироқ ўшанда у Консерватив партия аъзоларини кўндира олмаган: улар Лиз Трассга овоз берган.

Ёзги кампания вақтида Сунак асосий эътиборни Буюк Британия иқтисодиётига қаратиб, уни инқироздан олиб чиқиш режаларини таклиф этган. Ўшанда у «ёлғон ваъда ёрдамида ғалаба қозонгандан кўра» мағлубиятга учраш яхшилигини айтган. Натижада Трасс бош вазирга айланган, бироқ унинг солиқларни камайтириш борасидаги радикал таклифи бозорда катта ваҳимани келтириб чиқаргани боис бир ойдан кейин у қайтариб олинган.

Сунак 2020 йилнинг февралида Буюк Британия молия вазири этиб тайинланган ва бир неча ҳафтадан кейин пандемия ва узоқ давом этган локдаун бошланган. Ўша йилнинг баҳорида у мамлакат пандемиядан қутулиши учун барча ишни қилишга ваъда берган ва фуқаролар ҳамда бизнесларни умумий ҳисобда 350 миллиард фунтлик қўллаб-қувватлаш чораларини эълон қилган. Натижада сўровларда унинг рейтинги кўтарилиб кетган.

Бироқ Буюк Британия иқтисодиёти олдингидек қийин аҳволда қолган. Сунакнинг ўзи 2020 йил июнда Даунинг-стритда локдаун қоидаларини бузгани учун жаримага тортилган. Апрель ойида баъзи консерватив танқидчилар миллионер Сунакнинг инглизлар дуч келаётган яшаш нархининг ўсишини тушунишига шубҳа билдирган.

Шунингдек, Сунак ва унинг оиласи молиявий даромадлари сабаб жамоатчилик диққати марказига тушиб қолган. Сунакнинг рафиқаси Акшата Мурти отасининг Infoys компаниясида улушга эга бўлиб, 2021 йили дивиденд сифатида 10 миллион фунт олган. У Британияда норезидент мақоми остида солиқлардан қочишда айбланган.

Маълумот учун, Руши Сунак 42 ёшда бўлиб, у Саутгемптонда дунёга келган, ҳозирда Лондон ва Йоркширда истиқомат қилади. У Винчестер коллежи, Оксфорд ва Стенфорд университетларини тамомлаган, икки анфар қизи бор.

Сунакнинг асли ҳиндистонлик бўлган ота-онаси Буюк Британияга Шарқий Африкадан келган. Отаси терапевт, онаси эса дорихона юритувчиси бўлган.

2015 йилда Сунак Ричмонд шаҳри номидан Йоркширда парламент аъзосига айланиб, ҳукуматда Тереза Мэйнинг лавозимини эгаллаган. 2020 йил февралида молия вазирига айланган ва аввалида Жонсонни фаол қўллаб-қувватлаган, бироқ кейинчалик истеъфо бериб, иқтисодиёт борасидаги қарашлари бош вазирникидан кескин фарқ қилишини таъкидлаган.

Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс 45 кунлик бошқарувдан сўнг истеъфога чиққани, Борис Жонсон Британия бош вазирлиги учун курашдан нима учун воз кечгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди