Ўзбекистон 9 ойда қанча мева-сабзавот экспорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 760,2 миллион долларга тенг бўлган 1 миллион 235,8 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилди. Бу ҳақда Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, мазкур кўрсаткичлар 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 21,7 фоизга ошган.

Мева-сабзавотлар экспортида қиймат жиҳатидан энг катта улушни узум (майиз қўшган ҳолда) – 21,2 фоиз, шафтоли – 9,0 фоиз, мош – 6,1 фоиз, помидор – 5,9 фоиз, қовун ва тарвуз – 4,7 фоиз, гилос – 4,4 фоиз, карам – 4,3 фоиз, пиёз – 3,8 фоиз эгаллаган.

Фото: Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотлар улуши 5,4 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий импорт қилувчилари Россия (44,4 фоиз), Қозоғистон (21,0 фоиз), Хитой (6,8 фоиз), Покистон (6,4 фоиз), Қирғизистон (4,4 фоиз), Афғонистон (2,6 фоиз), Туркия (2,3 фоиз), Беларус (1,9 фоиз), Эрон (1,3 фоиз), Озарбайжондир (1,0 фоиз).

Аввалроқ Ўзбекистонда мева-сабзавот экспорти 1,7 баравар ошгани маълум қилинганди. Шунингдек, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича 10 та мамлакат ичида биринчи ўринни эгаллаган, Ўзбекистон маҳсулотларининг ЕИ мамлакатларига экспорти ҳажми қанчага ошгани очиқланганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди