Ўзбекистон ҳуқуқ соҳасида Америка тажрибасини ўзлаштиради

Олий суд, Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар маъмурий суди ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси АҚШ адлия идоралари ишларини ўрганиш мақсадида Теннесси штатига ташриф буюрди, деб хабар беради «Дунё» агентлиги.

Фото: «Дунё» агентлиги

Қайд этилишича, делегациянинг ушбу ташрифи Конгресс кутубхонаси қошидаги парламент дипломатиясини ривожлантиришга ихтисослашган «Очиқ дунё» етакчилик маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Ўзбекистон адлия идоралари вакиллари АҚШ Давлат департаменти, Америка судлари маъмурий бошқармаси, Теннесси прокуратураси ва суд хизматлари вакиллари, Кентукки судьялари, шунингдек, АҚШ адлия ва суд тизими соҳасидаги эксперт ва профессорлар билан учрашган.

Бундан ташқари, Кентукки штатида бўлган Ўзбекистон делегацияси жиноят ишлари бўйича судья Скотт Грин, бош судьялар Чак Черни ва Патриция Лонг, шаҳар жамоатчи ҳуқуқшунослари Девид Элдриж ва Роб Курс ҳамда маҳаллий прокуратура вакиллари билан мулоқотлар ўтказган.

Ушбу тадбирлар доирасида Америка томонига Янги Ўзбекистон тараққиётидаги асосий ютуқлар, суд-ҳуқуқ тизимини ва адлия органлари фаолиятини ҳар томонлама такомиллаштириш, жумладан, жиноят-процессуал қонунчилигини либераллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Соҳани ислоҳ қилиш, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг устувор йўналишларидан бири экани алоҳида таъкидланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда Германия тажрибаси асосида дуал таълим тизими ривожлантирилиши, Ўзбекистон делегацияси таълим тажрибасини ўрганиш учун Финляндияга боргани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди