Ўзбекистонда 2016 йилдан буён 5 мингдан ортиқ маҳбус озод қилинди

Инсон ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя қилинади. Давлатга ҳокимиятни ҳуқуқ беради, ҳуқуқни эса халқ берган ваколатга таяниб, давлат ҳокимияти таъминлайди. Давлат ҳокимиятини эса давлат раҳбари амалга оширади.

Президентнинг 2016 йил 10 октябрдаги тақдимномасига мувофиқ, Олий Мажлис Сенатининг амнистия тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Шундан бошлаб илк бор «Тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун биринчи марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахслар» ҳам афв этиладиган бўлди.

Шу тақдимнома ва қарорга кўра «Қора рўйхат» тугатилди, сиёсий маҳбуслар озод этилди ва диний бағрикенглик ҳуқуқи таъминланди.

Шавкат Мирзиёев БМТда «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюцияси ҳамда «Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси»ни қабул қилиш ташаббусини илгари суриб, буни амалга оширишга эришди.

Президентнинг 2016 йилдаги фармони асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллашни кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазо тугатилди. Жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга қисқартирилди. Қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек, дастлабки терговнинг энг кўп муддати 1 йилдан 7 ойга қисқартирилди.

Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш учун санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилди. Судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда, муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи берилди. Терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмларини жорий этиш орқали суд томонидан жиноят ишини қўшимча тергов юритишга қайтариш институти ислоҳ қилинди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш тизими демократлаштирилди, давлат органлари ва мансабдорлар халққа яқинлашди. 2016 йил 28 декабрда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича Президент фармон қабул қилди. 2017 йил «Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили» деб номланди.

Аҳолининг Президентга, Олий Мажлиси палаталарига, Президент Администрациясига, ҳукуматга, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органларига, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа давлат ташкилотларига мурожаат қилиши учун виртуал ва Халқ қабулхоналари фаолияти йўлга қўйилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Президент ҳузурида бизнес омбудсман иш бошлади. 2020-2021 йилларда 10 000 000 000 сўмга яқин, судлар томонидан эса, бир неча юз миллиарддан ортиқ маблағ тадбиркорлар ва аҳолига давлат бюджетидан компенсация тўловлари тариқасида ундириб берилди. Ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар аҳоли ва тадбиркорларга қайтариб берилмоқда. Болаларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш, «пахта якка ҳокимлиги» ва бошқа ҳолларга чек қўйилди.

Маъмурий тартибда меҳнатга жалб қилинганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Судларда эса маъмурий тартибда мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатларига йўл қўйган идоралар ва уларнинг мансабдор шахсларига тизимли жазо чоралари қўлланилмоқда. Фуқароларнинг яшаш ҳуқуқи билан бевосита боғлиқ паспорт тизим ислоҳ этилди.

Хусусан, Конституцияда белгиланган Ўзбекистон фуқароси республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш ҳуқуқи тамойилларига риоя этилган ҳолда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатда туришга чеклов, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилиниши бекор қилинди, Ўзбекистонда прописка тизими босқичма-босқич тугатилди. Ўзбекистонга кириб чиқиш ҳуқуқи, виза тартиби соддалаштирилди.

Судларда ишларининг ошкора кўрилиши принципини чеклайдиган қўшимча талабларни жорий этиш, процессуал қонунчилик нормаларини бузган ҳолда олинган гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг кўрсатувлари, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар, аудио ва видео ёзув ҳамда бошқа материаллардан далил сифатида фойдаланиш тақиқланди.

«Жаслиқ» колонияси ёпилди, Термиз шаҳридаги халқ тилида «дайдихона», «подвал» деб номланган масканлар, Қашқадарёдаги «шайхали», Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятидаги ҳамда Тошкент шаҳридаги Тоштурмада бўлган «овуллар»даги қийноқлар тугатилди. Қийноқларга қарши давлатнинг яхлит тузилмасини ташкил этиш, инсон ҳуқуқлари бўйича вакил — омбудсманга бевосита озодликдан маҳрум этиш жойларида ўрганиш ўтказиш ваколати берилди.

2016 йилдан бери Ўзбекистонда 5000 дан ортиқ маҳбус озод қилинган. Улардан 1584 нафари диний маҳбуслар. Бундан ташқари, озод этилган ёки жазоси енгиллаштирилган маҳбуслар сони 2000 нафарга етган.

2017 йилда – 263 нафар, 2018 йилда – 867 нафар, 2019 йилда – 859 нафар, 2020 йилда – 781 нафар фуқаро оқланган. 3 минг 434 нафар шахс суд залидан озод қилиниб, 5 минг 958 нафар фуқарога нисбатан асоссиз қўйилган моддалар айбловлардан чиқарилган, ўзгартирилган ёки ҳокимларнинг 2 минг 852 та қарори ноқонуний, деб топилиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Маъмурий судлар ташкил қилингач, 2017 йилда 218 тагина, 2020 йилга келиб эса 41 292 та маҳаллий ҳокимликларнинг қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган. 2017 йилдан бугунга қадар оқловлар беш мингдан ортиқни ташкил этмоқда. Солиштириш учун, 2017 йилгача бўлган ўн йилликда 7 киши оқланган.

Таҳлилларга кўра, 2017 йилдан бошлаб республикада валюта айирбошлаш, прописка, пенсия ва нафақаларни нақд пулда олиш масалалари бўйича ҳар ойда ўртача 100 мингта мурожаат тушган. Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартиби енгиллаштирилгани сабаб 100 мингга яқин оила муаммоси ҳал этилган.

Масалан, тўрт йилдан бери масжидларда азон овоз кўтаргич орқали айтилмоқда ва бу узоқ масофаларга эшитилади. Албатта азон ўша эътиқод вакилларини ибодатга чорлаш учун янграйди ва бу фақат эзгуликка чорловдир, бундан ўзгача маъно чиқармаслиги лозим. Негаки, аслида эътиқод ҳам ибодат ҳам инсонгагина хос бўлган эзгу тушунчалардир.

Нуриддин МУРОДОВ,

Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси

Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди