Ўзбекистонда давлат бюджетига 33,2 трлн сўм божхона тўловлари ундирилди

Ўзбекистонда 9 ой давомида давлат бюджетига 33,2 триллион сўм божхона тўловлари ундирилди. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга кўп. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларида  40,3 триллион сўмлик имтизёлар қўлланилган ва айланма маблағ сифатида 15 мингдан зиёд хўжалик субъектларининг ихтиёрида қолдирилган. Божхона тўловларидан берилган имтиёзлар 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 54 фоизга ошган.

Хавфларни бошқариш ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш йўналишларида 1,16 триллион сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ундирилган. Давлат божхона хизмати органлари тезкор тузилмалари томонидан олиб борилган тезкор тадбирларда 689 килодан зиёд гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробарга ортган.

Шунингдек, 244 минг дона кучли таъсир этувчи ва 4 минг дона психотроп моддалар ушлаб қолинган. 12,8 мингдан ортиқ ҳолатда 682 миллиард сўмлик товарларнинг ноқонуний айлануви аниқланиб, қонунбузарликларга қарши курашиш самарадорлиги 57 фоизга ошган.

Бундан ташқари, 9 ой давомида 1,5  миллион қути тамаки маҳсулотлари, 4,3 миллион долларга тенг нақд хорижий валюта, 12 миллиард сўмлик заргарлик буюмлари, 1516 дона маданий бойликларнинг ноқонуний айланувига чек қўйилган. Товарларни божхона кўригидан ўтказишда ҳуқуқбузарликларни аниқлаш самарадорлиги 60 фоиздан, олиб қўйилган товарлар 54 фоиздан ортиб, 389 миллиард сўмни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев божхона соҳасида 2022 йилда бўладиган ўзгаришларни маълум қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонга айрим товарларни олиб киришда божхона божи вақтинча бекор қилиниши маълум қилинган.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди