Ўзбекистонда «Олий таълим аълочиси» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишонлари таъсис этилди

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим аълочиси» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишонларини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Мукофот билан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида фидокорона хизмат қилаётган фуқаролар рағбатлантирилади. Қайд этилишича, «Олий таълим аълочиси» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишонлари мукофотланган шахсларга 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунида топширилади.

Мазкур нишонлар билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи билан амалга оширилади. Орден билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Кўкрак нишони билан мукофотланган шахсларга бир марталик БҲМнинг тўрт баравари миқдорида пул мукофоти берилади. Шунингдек, бир шахс мукофот билан фақат бир марта тақдирланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони таъсис этилгани  хабар берилганди.  Шунингдек, Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди