Қашқадарёда 48 та мактабда 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб Финляндия таълим тизими жорий этилади

Қашқадарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. Бу ҳақда Президент матбуот хиамти хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, мутасаддиларга Қашқадарёда ижтимоий соҳани яхшилаш мақсадида:

  • 13 та боғчани қайта қуриш ҳамда 14 та маҳаллада янги боғча қуриш лойиҳасини 2023 йил инвестиция дастурига киритиш;
  • йил якунига қадар 189 та оилавий боғча ташкил этишга 4,5 миллиард сўм, 2023 йилда 380 та боғча ташкил этишга 52 миллиард сўм субсидия ажратиш;
  • бир ой муддатда «Она ва бола тиббиёт маркази»ни жиҳозлаш бўйича лойиҳани тайёрлаш;
  • келгуси икки йилда Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Косон, Нишон ва Чироқчида қўшимча 550 ўринли туғруқ комплексларини ташкил этиш;
  • йил якунига қадар замонавий тиббий ускуналар хариди учун 2 миллиард сўм ажратиб, 21 турдаги юқори технологик амалиётларни йўлга қўйиш;
  • йил якунига қадар Китоб ва Қарши туманларида «Янги Ўзбекистон» массивларини ташкил этиш бўйича таклиф киритиш;
  • бир ой муддатда 48 та мактабни танлаб олиб, келгуси ўқув йилидан Финляндия таълим тизимини жорий этиш топширилган.

Аввалроқ Қашқадарёда 2023 йили 207 мингта иш ўрни яратилиши, саноатда 960 та лойиҳани амалга ошириб, 20 минг нафар аҳолини банд қилиш мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда 20 миллион долларлик бизнес марказ қурилиши маълум қилинганди.

Мавзуга доир: Қашқадарёда 3,4 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди