Қашқадарёдаги 50 га яқин кон аукционга чиқарилади

Қашқадарёдаги 46 та кон аукционга чиқарилади. Бу ҳақда Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Қашқадарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга тегишли топшириқларни берган.

Жумладан:

  • Шаҳрисабзнинг Мираки, Сувтушар ва Сарчашма, Китобнинг Қайнар ва Башир, Қамашидаги Бештерак ва Миришкордаги Жейнов қишлоқларида туризмни ривожлантириш;
  • 2022 йил якунига қадар Қашқадарё вилоятида мавжуд 46 та кон захираларини хатловдан ўтказиб, аукционга чиқариш;
  • Муборак, Нишон, Ғузор ва Миришкор туманларида сотилмасдан турган 82 та давлат мулки нархини 50 фоизга камайтириб, савдога чиқариш;
  • Шаҳрисабз шаҳридаги бўш турган мулклар негизида кичик саноат зоналари ташкил этиш;
  • «Рубикон Вотер» технологияси асосида Қашқадарёда суғориш тизимини яхшилаш лойиҳасини кенгайтириш масаласини ишлаб чиқиш;
  • 2023 йил 1 июлга қадар Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу йўлининг 100 километр қисмини таъмирлаш лойиҳасини ишлаб чиқиб, ишларни бошлаш;
  • йил якунига қадар Самарқанддан Шаҳрисабзга ўтувчи 30 километр йўлни таъмирлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш;
  • Косон туманидаги индустриал зона инфратузилмаси учун 40 миллиард сўм ажратиш вазифаси қўйилган.

Аввалроқ Қашқадарёда 2023 йили 207 мингта иш ўрни яратилиши, саноатда 960 та лойиҳани амалга ошириб, 20 минг нафар аҳолини банд қилиш мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда 20 миллион долларлик бизнес марказ қурилиши маълум қилинганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади