Россияда сафарбарлик эълон қилинганидан кейин қанча эркак «тезлаштирилган» тартибда уйлангани маълум бўлди

Россиянинг 75 та вилоятида сафарбарлик эълон қилинганидан кейин қарийб 31 минг эркак зудлик билан никоҳ қуриш бўйича ариза берган. Бу ҳақда «Медиазона» ўз ҳисоб-китобларига таяниб хабар берди.

Фото: «Взгляд-инфо»

Россия қонунчилигига мувофиқ, алоҳида ҳолатларда, хусусан, чақирув қоғози олинса, ариза берилган куниёқ никоҳ тузишга рухсат берилади. Сафарбарликка жалб этилган фуқаро яраланса ёки ҳалок бўлса, унинг оила аъзолари компенсация олади, шунингдек, вилоят раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланади.

Нашр 39 та вилоят бўйича «тезлаштирилган» тўйларга оид маълумотларни маҳаллий ҳокимиятлар, ФҲДЁ ёки ОАВда эълон қилинган маълумотларга асосланиб ҳисоблаган, 36 та вилоят эса сентябрь ойида ўтказилган тўйлар сонидан келиб чиқилган.

17 та вилоятнинг ФҲДЁ органлари журналистларга тузилган никоҳлар бўйича маълумотларни тақдим этган. Унга кўра, ойнинг охирги икки ҳафтасида (19-30 сентябрь кунлари) никоҳ тузиш ошган: масалан, Бурятияда сафарбарликка қадар ҳафтасида 83 та тўй ўтказилган, сафарбарлик эълон қилингач, уларнинг сони 662 тага етган; Пермь ўлкасида — ўртача 323 ва 804 та, Омск вилоятида 245 ва 463 та.

Нашрнинг таъкидлашича, мазкур рақамлардан сафарбарликка чақирилган россияликлар сонини ҳисоблаш мумкин. Журналистлар ҳисоб-китоби бўйича уйланган эркаклар орасида сафарбарликка жалб этилганлар 1,56 фоизни ташкил этади; бутун мамлакат бўйлаб эса бу 492 минг киши демакдир.

Аввалроқ 2022 йилнинг 11 октябрь куни Ростов ва Курск вилоятлари ҳокимияти сафарбарликнинг янги босқичи бошланганини эълон қилганди. Санкт-Петербургдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссар Светлана Агапитова ҳам сафарбарликнинг биринчи босқичи 10 октябрда якунланиши кераклигини айтганди. Сентябрь ойида «Дождь» телеканали Россияда сафарбарлик уч босқичда — 26 сентябрдан 10 октябргача, 11 октябрдан 25 октябргача ва 26 октябрдан 10 ноябргача бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган.

Шунингдек, Кремль Россияда сафарбарликнинг «иккинчи тўлқини» бошланганини рад этилганПутин cафарбарлик тахминан икки ҳафтада тугашини маълум қилганди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Янгиликлар16:07 | 30.11.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди