Самарқандда ўқитувчи аёл 11-синф ўқувчисини калтаклади — видео

Самарқанд вилояти Ургут туманида рус тили ўқитувчиси 11-синф ўқувчини калтаклади. Бу ҳақда Millar информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, ҳолат 12 октябрь куни тумандаги 4-сонли мактабнинг физика хонасида, дарс вақтида содир бўлган.

«Каридордан ташқарига чиқаётгандим, аям қўнғироқ қилди. Аямнинг мазалари йўқ эди, гўшакни кўтарай десам, ‘йўқ, кўтармайсанʼ, деб, ичкарига киргизиб, каридорда судраб, ҳақорат қилиб, урди», — дейди йигит.

Ўқувчи буларнинг барчаси уюштирилган деб ҳисоблашини айтган. «Дарс бошланганига 20 дақиқа бўляпти, ўқувчи залда юрибди. ‘Дарсга кирʼ, дедим, қўлидаги телефонни бир-икки марта ушлаб огоҳлантирдим, психолог инспекторга айтиб берганман, директор номига билдириш берганман. Ота-оналарининг ҳам хабари бор эди. Қўрқмасдан гап қайтаряпти, иккинчи қаватга чиқмайман, деб қочмоқчи бўлди. Қўлидан ушлаб, синфхонага чиқардим, синфхонага яқинлашганда мени силтаб ташлади. Сенсираб, сўкишга тушди. Стресс ҳолатдаман, беш ойлик ҳомиладорман. Ўқувчига жаҳл билан бир-икки тарсаки солдим, кучли асабийлашдим», — дейди ўқитувчи.

Мактаб маъмуриятининг таъкидлашича, ҳолат юзасидан йиғилиш ўтказилган, ўқитувчи ўз аризасига кўра ишдан бўшаб кетган. Ҳолат ички ишлар ходимлари томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухородаги таълим муассасасида ўқитувчи ўқувчини бўғгани, Бандихон туманида ўқитувчи дарсга тайёрланмаган ўқувчини калтаклагани  тўғрисида хабар берганди. Шунингдек, Андижон вилояти Асака туманида ўқитувчи кетма-кет икки кун дарсдан қочиб кетиши ва дарс жараёнларига қатнашмаётгани сабаб  ўқувчи қизни калтаклаганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди