«‘Серьёзнийʼ раҳбар сиз билан гаплашмоқчи». Депутат Учтепа ИИБга чақиртирилди

ЎзЛиДеП партиясидан Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгаши депутати Нуриддин Зайниддинов бир неча депутатлик текширувлар ўтказгани ортидан унга «сиёсий бюртма» билан провокация уюштирилаётганини маълум қилди.

Фото: Telegram / Нуриддин Зайниддинов

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши, Олий Мажлис Сенати, Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси ва Бош прокуратурага йўллаган мурожаатида депутат унга «айрим мансабдорларнинг думини босиб олгани» сабаб таҳдид бўлаётганини даъво қилган.

«Менга нисбатан жамоатчилик назорати фаоли ва маҳаллий Кенгаш депутати сифатида қонуний ҳақ-ҳуқуқларим бузилиб, ҳар томонлама тазйиқ ва сиёсий босим бўлмоқда. 21 октябрь куни шахсий телефон рақамимга қўнғироқ қилиб ўзини ички ишлар органлари подполковниги деб таништирган шахс, Учтепа тумани ИИО ФМБ биносига зудлик билан етиб келишимни талаб қилиб, келмасанг қатта бўлсанг ҳам топиб олиб кетамиз деб таҳдид, босим ва провокация уюштирилиб, депутатлик фаолиятимнинг кафолатлари бузилди.

Бундан ташқари, ички ишлар ва бошқа органлар ходимлари қариндошларимга тегишли бўлган уйларга борган, мен қидираётганларини маълум қилиб, уларнинг қўни-қўшниларига саволлар берган.

Ички ишлар органлари ходимининг фикрига кўра, депутат бўла туриб, ташрифдан олдин халқни фикрини бузиб, бузғунчилик ва ғаламислик қилаётган эканман. Танқид ҳам қилмаслигим, имкони бўлса гапирмаслигим керак экан.

Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда тумандаги битта орган раҳбари кутилаётган давлат тадбири олдидан ички ишлар органи биносига мени чақиртириб, дахлсизлик ҳуқуқим борлигига қарамай, қонунларни бузиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасини асоссиз қўллаб, 15 сутка қамоқга жўнатишмоқчи бўлишган», — деб ёзади депутат.

Унинг сўзларига кўра, подполковник қўнғироқлари суҳбат аудиоси расмий Telegram каналига жойланганидан сўнг тўхтаган. Шунингдек, у депутатни чақирган ИИО ходимининг телефон рақами кўрсатилган скриншотни ҳам каналига жойлаштирган.

«‘Серёзнийʼ раҳбар сиз билан гаплашмоқчи… Агар қонунчилик доирасида, керак бўлса депутатнинг оёғини ўпиб чақиргин дейилса, қилардим шу ишни. Шунинг учун сиздан илтимос қиляпман», — деган қўнғироқ қилган ИИБ подполковниги.

Депутат ИИБ ходимига бундан олдин қўнғироқ қилганида «повестка» жўнатаман деганини эслатган. «Жўнатинг ‘повестка’ни, депутатни ўзидан ўзи чақирилмайди. Қонун бор, депутатлик дахлсизлиги бор», — дея жавоб қайтарган Зайниддинов.

«Авваламбор ҳаммамиз оддий инсонмиз, 2 метрли жойга жойлашамиз. Наҳотки шунчалик кибрга берилиб кетганмиз, келиб-кетиш шунча қийинми?», — деган ИИБ масъули.

«Бу уюштирилган провокацияни сиёсий буюртма сифатида баҳолайман ва бюртмачилар ва бажарувчиларни топилиб жазоланишини талаб қиламан. Бу ҳолат қонунларнинг қўпол бузилиши, уларни менсимаслик, депутатлик фаолиятимга асоссиз аралашиш ва босим ўтказишдир», — деб ёзган у.

Ўз навбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ҳам мазкур ҳолатга муносабат билдирди: «Нормал, ҳуқуқий давлатда Парламент тизими вакили — маҳаллий Кенгаш депутатини асоссиз ва дахлсизлик ҳуқуқини ечмай 15 сутка қамоқга жўнатиш мумкинлигини тассавур қилиб бўлмаслиги».

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди