Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларини тақдирлади — рўйхат

Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари куни муносабати билан бир қатор соҳа вакилларини мукофотлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз осойишталиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, шарафли бурчини бажаришда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун қуйидагилар мукофотланди:

«Мардлик» ордени билан

  • Собиров Азизбек Улуғбекович – Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи.

 «Дўстлик» ордени билан

  • Ахмедова Асия Мустафаевна – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси;
  • Бекмурзаев Азамат  Ережепбаевич – Қорақалпоғистон Республикаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Нукус аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўлими бошлиғи.

«Жасорат» медали билан

  • Арипов Қурбонали Абдурахимович – Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори;
  • Сидиқов Дилшод Ғайратович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти отряд кичик мутахассиси;
  • Собитов Жобирхон Содиқхонович – Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

  • Саидов Одилбек Кудратович – Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари;
  • Сиражова Махфуза Эшмурзаевна – Тошкент вилояти Чиноз тумани ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори;
  • Умаров Аслитдин Мухтарович – Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси патруль-пост хизмати сафдор ходими;
  • Умедов Мехриддин Хамидович – Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими;
  • Хайитбоев Хамидулло Мирабдулло ўғли – Андижон вилояти Избоскан тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори;
  • Хомидов Юрсунали Шокирович – Фарғона вилояти Фарғона тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори.

«Шуҳрат» медали билан

  • Душамов Дилшод Кузибаевич – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили;
  • Қаландаров Баходир Сапаевич – Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори;
  • Норматов Тўланбой Абдуназарович – Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори;
  • Талбабаева Наргиза Абдурасуловна – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти инспектори;
  • Фаттуллаев Бобир Нематович – Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси эксперт-криминалистика бўлими бошлиғи;
  • Худойқулов Алишер Абдумажидович – Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ички ишлар бўлими 2-ички ишлар бўлинмаси бошлиғи;
  • Эгамбердиев Фозил Сафарбоевич – Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили;
  • Юсупов Қаҳрамон Юлдашбоевич – Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами ҳамда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати қатор соҳа вакилларини мукофотлаганди.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео