Шавкат Мирзиёев маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ қарорни имзолади

Шавкат Мирзиёев маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш билан боғлиқ қарорни имзолади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.

Қайд этилишича, 25 октябрь куни Президент «2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаган.

Унга кўра, жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминоти ҳамда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектлари яхшиланади.

Шунингдек, ҳокимликлар, Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти, «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти, «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ва бошқа буюртмачи ташкилотлар 15 ноябрга қадар дастурлар доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади.

Дастурлар доирасидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» жамғармалари орқали молиялаштирилади.

2022 йилда ажратилиб, йил якунига қадар ўзлаштирилмасдан қолган маблағлар давлат бюджетига қайтарилмайди ва ушбу маблағлар 2023 йилда дастурларда назарда тутилган объектларнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлашга йўналтирилади.

Шу билан бирга, туман (шаҳар) секторлари ва бошқа ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига дастурлар доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот бериб бориши таъкидланган.

Аввалроқ Президент ички йўллар сифатини яхшилаш бўйича топшириқ берганди. Шунингдек, Бош прокуратурага янги қурилаётган цемент-бетон қопламали йўллар сифати устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилганди.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди