Сурхондарёда уйи бузилган фуқароларга ҳокимликдан 1,4 млрд сўм компенсация ундирилди

Сурхондарё вилоятининг Денов тумани марказидаги уй-жойлари бузилган фуқароларга компенсациялар ундириб берилди, деб ёзади ЎзА.

Фото: ЎзА

Маълум қилинишича, фуқароларнинг уй-жойлари, ишлаб чиқариш иморатлари, бошқа иншоотлари туман ҳокимиятининг келишув битимига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузилган. Маҳаллий ҳокимият бузилган уй-жой ва бошқа иншоотлар учун компенсация маблағи тўлаб беришни ўз зиммасига олган.

Мазкур келишув битимига мувофиқ фуқаролар фойдасига туман ҳокимлиги  компенсация пулини ўз вақтида тўлаб бермаётгани сабабли бу масала суд орқали ҳал этилмоқда. Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди тўрт нафар фуқарога туман ҳокимлиги ҳисобидан 1 миллиард 424 миллион 867 минг сўм компенсация ундиришни белгилаган.

Суднинг ижро ҳужжатлари МИБ Денов тумани бўлими иш юритувига қабул қилиниб, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, туман хокимлигига талабнома юборилган. Ҳисоб рақамларига инкасса топшириқномалари қўйилган.

Давлат ижрочилари томонидан қисқа вақтда туман ҳокимлиги ҳисобидан фуқаролар фойдасига белгиланган компенсация пули тўлиқ ундирилган. Ундирувчиларнинг номига очилган пластик карталарига ўтказиб берилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида қарийб 2,5 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилгани, Ўзбекистонда ноқонуний ишдан бўшатилган мингга яқин фуқаро ишга тиклангани, МИБ томонидан 2021 йилда 21,7 трлн сўм маблағ ундирилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди