Азиз Абдуҳакимов Паркент туманининг туризм салоҳияти билан танишди

Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Тошкент вилояти Паркент туманининг туристик салоҳияти билан танишиш чоғида туманда вино фестиваллари ўтказиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, вазир туманнинг Заркент қишлоғидаги «вино уйи» фаолияти билан танишиб, вино ишлаб чиқариш жараёнларини кузатган, виночиликни ривожлантириш, узум сайли ҳамда вино фестивалларини ташкил этиш, уларни юқори савияда ўтказиш бўйича тегишли кўрсатмалар берган. Шу билан бирга, вино туризмини ривожлантириш борасида тегишли чораларни кўриш юзасидан вазифалар белгиланган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Шунингдек, Азиз Абдуҳакимов Кумушкон қишлоғида бўлган ва бу ердаги меҳмон уйи эгалари билан суҳбатлашиб, келгусида янгича ғоялар асосида қулайликлар яратиш, меҳмонлар сонини ошириш масалалари бўйича таклифлар берган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Мутасаддилар қишлоқдаги Edelweiss меҳмонхонасига ҳам ташриф буюриб, меҳмонхонада яқин келажакда қурилиши кутилаётган янги инвестициявий лойиҳалар тақдимоти билан танишган. Азиз Абдуҳакимов айрим лойиҳалар устида қайтадан иш олиб бориш кераклиги, экологияга зарар келтирмаслик муҳим эканлигини таъкидлаган.

Ташриф давомида Сўқоқ қишлоғида қадимийлик ва замонавийликни уйғунлаштирган этноқишлоқ яратилиши бўйича истиқболдаги режалар билан ҳам танишилган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, Сўқоқ қишлоғи 2200 йиллик тарихга эга бўлиб, ушбу ҳудуд денгиз сатҳидан 1000 метр баландликда жойлашган. Сўқоқда, асосан, узумчилик, боғдорчилик, деҳқончилик ривож топган. Шу сабали қишлоқда эко, агро, гастрономик ва зиёрат туризми йўналишларида бир қатор имкониятлар мавжуд. Чашма маҳалласи — Сўқоқнинг қадимий нуқтаси. Чашмасой тоғ остидан юқорига отилиб чиқувчи булоқ суви. Бу ерда 5 минг йиллик чинор дарахти мавжуд.

Азиз Абдуҳакимов мазкур ҳудудда сайёҳлар оқимини кўпайтириш, қишлоқда қадимий кўринишдаги, бироқ замонавий шароитларга эга меҳмон уйларини қуриш кераклигини таъкидлаган.

Бундан ташқари, тумандаги Бўстон қишлоғининг туристик салоҳияти ҳам ўрганилган.

Шунингдек, ҳудуддаги «Замона Раъно» сиҳатгоҳини кўздан кечирган вазир ушбу масканда қўшимча қулайликлар яратиш орқали тиббиёт туризмини ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида минерал сувлар билан даволовчи санатория очилгани хабар берилганди. Бўстонлиқ туманига сармоя киритишда «Чорвоқ» туристик зонаси иштирокчиларига имтиёзлар тақдим этилиши маълум қилинганди. Шунингдек, оилавий меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига уч йилгача компенсация берилиши ҳақида айтилганди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди