Тошкентда замонавий санъат халқаро кўргазмаси очилди

Тошкентда IХ халқаро замонавий санъат Biennalesi очилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, 24 октябрь куни Тошкентдаги Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида IХ Тошкент халқаро замонавий санъат Biennalesi’нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»га бағишланган тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Бадиий академия ҳамкорлигида ташкиллаштирилган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Маросим аввалида Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг табригини ўқиб эшиттирган.

«Тўққизинчи Тошкент Халқаро Biennalesi замонавий санъатнинг рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, инсталляция, видеоарт, фотоарт сингари барча турларини намойиш қилиш, санъат ривожига таъсир кўрсатадиган янги ғоялар ва истиқболли тамойилларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда. Бу галги тадбир ҳам Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар рассомларининг самарали ҳамкорлиги учун кенг имкониятлар яратиб беради», – дейилган табрикда.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Маросимда нутқ сўзлаган Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, халқ рассоми Акмал Нуриддинов Тошкент халқаро замонавий санъат Biennalesi 2001 йилдан буён икки йилда бир маротаба ўтказиб келинаётганини таъкидлаган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Очилиш маросимидан сўнг Марказий кўргазмалар залида полшалик рассомлар кўргазмаси ҳамда Буюк британиялик рассом Юнус Сафардиёр томонидан ёш рассомлар учун маҳорат дарси ташкил этилган. Бундан ташқари, Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон ва хорижлик фоторассомлар кўргазмасининг очилиши ҳам бўлиб ўтган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Шунингдек, беш кун давомида санъат ихлосмандлари – АҚШ, Аргентина, Арманистон, Бангладеш, Беларус, Болгария, Бразилия, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Исроил, Испания, Италия, Канада, Қозоғистон, Қирғизистон, Қувайт, Литва, Малайзия, Миср, Нидерландия, Озарбайжон, Полша, Россия, Руминия, Сербия, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Тунис, Филиппин, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Эрондан келган 35 нафар ижодкор ҳамда маҳаллий рассом-усталар ўз санъат асарларини намойиш этадилар ҳамда ўзаро мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш имконига эга бўлиши таъкидланган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Тошкент халқаро Биенналлеси тасвирий санъат соҳасида маданий алмашинув, турли мамлакатлар замонавий ижодий салоҳияти билан танишув, замонавий санъатнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш учун очиқ майдон бўлиб хизмат қилади. Biennale кўргазмаларида жаҳон ва миллий санъат намуналари намойиш этилади.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Замонавий тасвирий, консептуал санъатнинг хориждаги машҳур намояндалари билан ижодий тажриба алмашиб, мулоқотлар уюштирилади. Жаҳоннинг нуфузли илмий даргоҳлари вакиллари иштирокида илмий-амалий конференциялар ўтказилади. Тошкент халқаро замонавий санъат Биенналеси 28 октябрь куни якунига етади. Ғолиблар муносиб тақдирланади.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Тошкентда тўққизинчи марта ўтказилаётган тадбир халқларни яқинлаштириш, дунё тасвирий санъат вакиллари ўртасида мустаҳкам кўприк, ижодий мулоқот, санъатда бой меросга эга Ўзбекистон номини жаҳонга намоён этишга хизмат қилиши алоҳида таъкидланган.

Аввалроқ Парижда Ўзбекистон меросига бағишланган кўргазма очилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Франциядаги кўргазмада намойиш этиладиган қадимий экспонатлари реставрация қилинганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото