8:28 | 25.10.22 123

Украинани қайта тиклаш учун «Маршалл режаси» муқобилини яратиш таклиф қилинди

Германия канцлери ва Еврокомиссия раҳбари бу борадаги таклифни илгари сурган

Германия канцлери Олаф Шольц ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ғарб давлатларини Украинани қайта тиклаш учун «Маршалл режаси» муқобилини ишлаб чиқишга чақирди. Бу ҳақда Frankfurter Allgemeine Zeitung газетаси хабар берди.

Фото: Global Look Press

Сиёсатчилар Украинанинг қайта тиклаш ечимини ҳозирдан кўриш лозим бўлган «барча авлодлар вазифаси» деб атаган. Сиёсатчиларнинг нуқтаи назарича лойиҳада Европа Иттифоқи давлатлари, «Катта саккизлик», бошқа шериклар, шунингдек, хусусий компания ва инвесторлар иштирок этиши керак. Уларнинг фикрича, Украинанинг қандай бўлиши қайта тиклаш лойиҳасига боғлиқ.

«Украина кучли институтларга эга ҳуқуқий давлат бўладими? Динамик, замонавий иқтисодиёт? Европага тааллуқли тирик демократия бўладими? Тарихий параллеллар борасида эҳтиёт бўлиш керак бўласда, гап ХХИ аср учун ЪМаршалл режасиъни яратиш ҳақида кетмоқда», — дейилади хабарда.

Мақолада Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолик борасида номзонлиги инобатга олиниб, ушбу жараёнда Евроиттифоқ муҳим роль ўйнаши қайд этилган. «Шу орқали қайта тиклаш йўли Украинанинг Европа Иттифоқи томон йўли ҳам ҳисобланади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Пентагон Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича фавқулодда қарор қабул қилгани, Бельгия Украинага қурол сотиб олиш учун яна 500 миллион eвро бериши, Жо Байден Украинага яна 725 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилгани тўғрисида хабар берилганди.