Хоразмда туман ҳокими ўринбосари ва шериги пора билан қўлга олинди

Хоразм вилояти Урганч туманида ҳоким ўринбосари ва унинг шериги бўлган мутахассис пора билан ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят «Чорванасл» марказининг Урганч тумани етакчи мутахассиси Т.М. фуқаро Н.нинг фермер хўжалигига тегишли 50 гектар ер майдонини ҳокимлик захирасига қайтариб олган.

Шунингдек, кейинчалик Н.нинг номига янги фермер хўжалиги ташкил этиб, ушбу ер майдонини қайта расмийлаштириб бериш эвазига 80 минг доллар талаб қилиб, шундан 60 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Т.М.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Урганч тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Р.А. фуқаро Н.номига фермер хўжалиги ташкил қилиш ва ер майдони ажратиб бериш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига ўз хонадонида мутахассис Т.М.дан 43 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар ўтказилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳокимлиги ходими пора олаётганида қўлга тушганди. Шунингдек,  Миришкор тумани ҳокимининг 50 минг доллар пора олган ўринбосарига ҳукм ўқилгани тўғрсида хабар берилганди.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди