Бухоро амирининг Навоийдаги қароргоҳида реставрация ишлари бошланади

Бухоро амири Сайид Абдулаҳадхоннинг Навоий вилояти Кармана туманидаги ёзги қароргоҳида 2023 йилдан бошлаб реставрация ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси хабар берди.

Фото: Маданий мерос агентлиги

Маълум қилинишича, «Мирзачорбоғ» хон қароргоҳи 1900-1905 йилларда қурилган бўлиб, объектни асраб қолиш ва келажак авлодга етказиш мақсадида қароргоҳ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сонли қарори асосида маданий мерос объектлари миллий рўйхатига киритилган.

Шу кунга қадар Навоий вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан ушбу объектнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб, давлат реестридан ўтказилган. Объектга давлат муҳофазасига олинганлик тўғрисидаги муҳофаза белгиси ўрнатилган ҳамда доимий назоратчи тайинланган.

Вилоят маданий мерос бошқармаси томонидан «Мирзачорбоғ» хон қароргоҳини реставрация қилиш юзасидан Маданий мерос агентлигига 2023 йил реставрация миллий дастурига киритиш бўйича биринчи даражали реставрацияга муҳтож объект сифатида таклиф берилган.

Фото: Маданий мерос агентлиги

Айни дамда ушбу таклифга асосан Маданий мерос агентлиги томонидан объект 2023 йил Маданий мерос объектлари реставрацияси дастурига киритилиб, Маданий мерос объектларини асраш ва туризм ҳудудларининг мастер-режалари бўйича лойиҳалаштириш институти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланаётгани маълум қилинган. «Мирзачорбоғ» хонқароргоҳида реставрация ҳамда консервация ишлари 2023 йилнинг январь-февраль ойларида бошланиши режалаштирилган.

«Вазият юзасидан маълумот берган, юртимиздаги маданий мерос обекларини асраб-авайлаб, уларни келажак авлодга муносиб етказишга беэътибор бўлмаган фуқароларга миннатдорчилик билдирамиз», дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода археология ёдгорлиги ери экин майдонига айлантирилганига муносабат билдирилгани, Тошкентдаги «Мингўрик» ёдгорлигида қурилиш ишлари тегишли тартибда рухсат олинмасдан бошлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Амир Темур мақбарасида резтаврация ишлари олиб борилаётгани, Ўзбекистонда 2022 йилда 37 та маданий объектда реставрация ишлари амалга оширилиши маълум қилинганди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди