Депутатлар манфаатлар тўқнашувига оид қонун лойиҳасини маъқуллади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қизғин муҳокама қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, қонун лойиҳаси билан «манафаатлар тўқнашуви» тушунчасига аниқ таъриф берилиб, ушбу вазият кимлар ўртасида ва қачон вужудга келиши мумкинлиги тўғрисида аниқ кўрсатиб ўтилмоқда. Давлат ташкилоти ходимлари, уларнинг яқин қариндошлари ва уларга алоқадор шахсларнинг манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.

Шунингдек, давлат ташкилотида аниқланган манфаатлар тўқнашуви вазиятларини ҳисобга олиш реестри юритилиши, манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганлик учун ҳуқуқий оқибатлар назарда тутилган.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат ташкилотларида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, аниқлаш ва тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий этиш, унинг ҳуқуқий оқибатларини аниқ белгилашга хизмат қилади.

Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинган ҳамда Сенатга юборилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 3,2 мингдан ортиқ рақобатга зид қарорлар бекор қилингани, мамлакатда ҳокимликларнинг қурилишга рухсат бериш ваколати бутунлай бекор қилиниши, Антимонополия қўмитаси газ қуйиш шохобчаларида нарх ошганига муносабат билдиргани тўғрисида хабар берилганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди