15:22 | 26.10.22 461

Европа Кенгаши президенти Ўзбекистонга келади

У ташрифи чоғида Самарқанд шаҳрига боради

Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель 28 октябрь куни Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг Марказий Осиё—Европа Иттифоқи форматидаги биринчи мажлисида иштирок этиш учун  27 октябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

Тадбирда Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель ва минтақа мамлакатларининг етакчилари иштирок этиши кўзда тутилган.

Саммит кун тартибига мувофиқ, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий шериклик ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, шу кун кечаси Шарль Мишель Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

28 октябрь куни эса Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Мамлакатнинг Европа Иттифоқи билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигига оид масалаларнинг кенг доираси кўриб чиқилади.

«Олий мартабали меҳмон юртимизга ташрифи чоғида Самарқанд шаҳрига ташриф буюради», дейилади матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон рафиқаси Эмине Эрдўғон билан 29 март куни Ўзбекистонга ташриф буюрганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 29 апрель, пайшанба куни «Туркманбоши руҳи» мажмуасига ташриф буюрганди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 226
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 105
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 700
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 232
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 452
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 466