Фарғонада MICE туризмига бағишланган конференция ўтказилади

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида MICE туризми ривожига бағишланган конференция ўтказилади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 29 октябрь куни «MICE туризмни ривожлантириш» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Тадбир Президентнинг 29 июлдаги «Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда.

Конференцияда «Фарғона вилоятида MICE туризмни ривожлантириш истиқболлари», «Ўзбекистонда меҳмонхона хўжалигини ривожлантириш йўллари», «Туристик хизматлар бозорида реклама ва маркетингнинг аҳамияти» ва бошқа мавзуларда маърузалар қилинади.

Маълумот учун, MICE туризми (Meetings-учрашувлар, Incentives-рағбатлантиришлар, Conferences-конференциялар, Exhibitions-кўргазмалар) бу бизнес туризми бўлиб, тадбиркорлар орасида сўзлар қисқартмаси билан машҳур ҳисобланади.

Ҳозирда кўплаб корхона ва ташкилотлар MICE индустрияси хизматларидан фойдаланмоқда. Ўзбекистонда ҳам барча керакли MICE тадбирлари: иш учрашувлари, рағбатлантирувчи саёҳатлар ва жамоа қуриш, конференциялар, корпоратив байрамлар ташкил этиб келинмоқда.

Шунингдек, вилоятда туризм соҳасига 1000 нафардан ортиқ тадбиркор жалб қилинган. Риштон туманидаги 12 та туризмга ихтисослаштирилган маҳаллалар ва Фарғона туманидаги 100 дан ортиқ оилавий меҳмон уйлари ташаббускорлари учун «Тадбиркорлик ва бизнес муҳитини ривожлантириш» ва «Ўзбекистонда SBTтуризмини ривожлантириш» мавзуси лойиҳаси доирасида ўқув семинарлар ташкил этилган.

Бугунги кунда Фарғонада MICE туризми учун ихтисослашган жами 27 та объект мавжуд бўлиб, булардан 10 таси меҳмонхона, 10 таси тантаналар саройи, 3 таси йирик савдо мажмуалари, 2 таси ёшлар маркази (co-working марказлари), 4 таси таълим муассасалари ва яна 4 таси маданият уйлари ҳиссасига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда «Discovering Uzbekistan» халқаро туризм конференцияси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди