Фарғонада нотўғри «укол» қилиниши оқибатида икки нафар боланинг оёғи ишламай қолди

Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси ҳамшираларининг нотўғри муолажа қилиши оқибатида икки нафар боланинг оёғи ишламай қолди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, шифохонанинг икки ҳамшираси нотўғри муолажа қилгани боис икки боланинг аҳволи оғирлашган. Жумладан, 18 апрель куни ҳамшира Султонова шифокор томонидан тавсия этилган «Донат» номли антибиотикни «Лидокаин»да эритиб, вояга етмаган беморнинг ёнбош соҳасига нотўғри қилиши оқибатида унинг оёғида қаттиқ оғриқ кузатилиб, ишламай қолган.

3 июль куни эса ҳамшира Қаюмова шифокор томонидан тавсия қилинган «Но-Шпа» ва «Димедрол» дориларини вояга етмаган Адҳамовнинг ўнг ёнбош соҳасига нотўғри инъекция қилган. Унинг ҳам бир оёғи ишламай қолган.

Суд тиббиёт экспертизаси хулосасида ушбу салбий ҳолатлар техник жиҳатдан нотўғри қилинган инъекция оқибатида содир бўлгани маълум қилинган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Очиқ сайёр суд мажлисида мазкур иш кўриб чиқилган. Жабрланувчиларга етказилган моддий зарарлар қоплангани боис жиноят ишлари ярашганлик муносабати билан тугатилган.

Аввалроқ Сурхондарёда фарзанди олдида ҳамширани калтаклаганларга жиноят иши очилгани, Навоийда ҳамшираликка киритиб қўйиши учун фуқародан пул олган бош ҳисобчи ушлангани, Ўзбекистонда мустақил ҳамширалик билан шуғулланишга рухсат берилиши тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди