Ғарб Украинани ўнлаб йиллар қўллаб-қувватлаш ниятида экани маълум қилинди

Ғарб Украинага ўн йиллар давомида ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц маълум қилди, деб хабар беради «Известия».

Фото: Reuters

«Бугун бу ерда Украинани қайта тиклаш, унинг модернизациясини йиллар ва ўн йиллаб олдиндан таъминлаш ҳамда молиявий қўллаб-қувватлашни кўриб чиқиш учун йиғилдик. Шундай экан бу XXI асрнинг янги Маршалл режасини ишлаб чиқишдан бошқа нарса эмас — бу ҳозирдан бошланиши керак бўлган авлодлар режасидир», — дейди у Украинани қайта тиклаш борасидаги халқаро конференция очилишида.

Аввалроқ Германия канцлери Олаф Шольц ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ғарб давлатларини Украинани қайта тиклаш учун «Маршалл режаси» муқобилини ишлаб чиқишга чақирганди. Сиёсатчилар Украинанинг қайта тиклаш ечимини ҳозирдан кўриш лозим бўлган «барча авлодлар вазифаси» деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Пентагон Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича фавқулодда қарор қабул қилган, Бельгия Украинага қурол сотиб олиш учун яна 500 миллион eвро берган, Жо Байден Украинага яна 725 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратганди. Ўз навбатида Украина ҳар ой 4-5 млрд долларлик бюджет ёрдами олишни режалаштирмоқда.

«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео