Ҳавода муаллақ турган улкан чойнак, ота-онаси кўмиб қўйган қизалоқ, қумдаги Риши Сунак — бугун суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Украинанинг Харьков ҳарбийлар фронт чизиғини миномётдан ўққа тутмоқда.

Фото: Reuters

Украинанинг рус ҳарбийларидан қайтариб олинган Осокоривка қишлоғида вайрон бўлган уйида турган оила.

Фото: EPA

Ироқ хавфсизлик кучлари Таҳрир майдонини юқори даражада ҳимояланган Яшил ҳудуд билан боғлайдиган ал-Жумҳурия кўприги яқинида тўпланишди. Халқ Муҳаммад Шиа ал-Суданийнинг янги ҳукуматига қарши норозилик билдирмоқда

Фото: Getty Images

Жо Байден Оқ уйда Covid-19 га қарши вакцинанинг бустер дозасини қабул қилмоқда.

Фото: AP Photo

Германия канцлери Олаф Шолц Германиянинг Берлин шаҳрида Украинани урушдан кейинги қайта қуриш бўйича конференцияда иштирок этмоқда.

Фото: Reuters

Британиянинг янги бош вазири Риши Сунак (чапдан олтинчида) Даунинг-стрит, 10-уйда янги вазирлар маҳкамасининг биринчи йиғилишида суратга тушмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Ҳиндистондаги Пури пляжида қурилган Риши Сунакнинг қум ҳайкали.

Фото: Getty Images

Лондондаги Сомерсет уйида ўтказилаётган қўрқинчли кўргазмада намойиш этилаётган Маргарет Тетчернинг қўғирчоғи.

Фото: PA

Бразилияда президентликка номзод Жаир Болсонаро тарафдори мамлакат федерал олий суди олдида норозилик намойишида иштирок этмоқда.

Фото: Reuters

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Республика кунини нишонлаш вақтида отилган мушаклар.

Фото: Anadolu агентлиги/Getty Images

Қозоғистоннинг Олмота вилоятидаги насроний черкови устида Қуёшнинг қисман тутилиши кузатилмоқда.

Фото: Reuters

Покистоннинг Карачи шаҳрида касаллигини даволашига ишонишгани учун Қуёш тутилиши вақтида ота-онаси томонидан кўмиб қўйилган қизча ухламоқда.

Фото: Getty Images

«Juno» космик кемаси томонидан олинган Юпитер тасвири. Унда сайёрада улкан қора доғ пайдо бўлганини кўриш мумкин.

Фото: NASA/Shutterstock

«Манчестер Сити» футболчиси Бернардо Силва Чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган «Боруссия Дортмунд» — «Манчестер Сити» учрашувида жарима зарбасини қайтариш учун жонли девор остига турмоқда.

Фото: Reuters

UEFA Чемпионлар лигаси «H» гуруҳи жавоб ўйини доирасида Парк де Пренс стадионида «Пари Сен-Жермен» ва «Маккаби Ҳайфа» ўртасидаги ўйинда меҳмон жамоа мухлислари.

Фото: Getty Images

Чемпионлар лигаси «F» гуруҳидан ўрин олган «Селтик» — «Шахтёр Донетск» учрашуви олдидан стадион ташқарисидаги «Селтик» мухлиси.

Фото: Reuters

Лондондаги IlluminoCity ёруғлик фестивали доирасида украиналик/канадалик рассом Hybycozo’нинг асарлари.

Фото: PA

72 000 квадрат метр майдонда миллионлаб гулларга эга дунёдаги энг катта гул боғи бўлган Дубай мўъжизавий боғининг умумий кўриниши.

Фото: Getty Images

Франциянинг Тулуза шаҳридаги Табиат тарихи музейида инсон ва ҳайвонларнинг мумиёлари ва тарихдаги мумиёлаш санъати кўргазмаси намойиш қилинмоқда.

Фото: Shutterstock
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди