Наманганда 20 ёшли йигит танишини пичоқлаб қўйди — видео

Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги компьютер клубида юзага келган жанжал пичоқбозлик билан якун топди. Бу ҳақда Bu kun информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, Мингбулоқ туманида 20 ёшли йигит тунги соат 01:20 ларда ўзига тегишли бўлган Game Club номли компьютерхонада шу туманда яшовчи таниши билан аввалдан бўлган низоси сабабли ўзаро жанжаллашган. Рақибидан мушт еган компьютерхона эгаси клуб ошхонасида бўлган ошхона пичоғи билан танишининг қорнига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Оғир тан жароҳати олган йигит шу ерда фуқаролар томонидан шифохонага олиб борилган. Компьютерхона эгаси эса жиноят қуролини яширишга уринган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ ИИБ Тергов бўлими томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан 200 метр узоқликдан пичоқ топилган. Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айбланувчи қамоққа олинган.

Аввалроқ Тошкентда ижарада турган аёл уй эгасини пичоқлаб ўлдиргани, Тошкентдаги кафеда аёл 28 ёшли маст эркакни пичоқлаб қўйгани, Magic Cityда сураткашлардан бири ҳамкасбини пичоқлагани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди