Наманганда 29 ёшли ХТБ ходими ўзини осиб қўйди

Наманган вилоятининг Норин туманида 29 ёшли халқ таълими бўлими ходими ўзини осиб қўйди. Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу хабарни «Bugun.uz»га тасдиқлади.

Маълум қилинишича, 21 октябрь куни туман ИИБга «Катта Ўлмас» МФЙда яшовчи фуқаро С.Х. яшаш хонадони қўйхонаси тўсинига ўзини осиб қўйгани тўғрисида хабар келиб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга фуқаронинг турмуш ўртоғи оилавий келишмовчилик оқибатида ота уйига кетиб қолгани ва бунинг натижасида эркакнинг руҳиятида салбий ўзгаришлар содир бўлгани сабаб бўлган.

Туманлараро СТEБ томонидан тақдим этилган 93-сонли дастлабки маълумотномада марҳумнинг ўлими бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан сиқилиши оқибатидаги механик асфиксиясидан келиб чиққани, баданида бошқа тан жароҳатлари аниқланмагани кўрсатилган.

Қайд этилишича, 29 ёшли С.Х. Норин тумани ХТБ мутахассиси лавозимида ишлаб келган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда беш нафар боланинг онаси ўзини осиб қўйгани, Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида ўзини осгани, Наманганда автомактаб ўқитувчиси онлайн қимор сабаб ўзини осиб қўйгани тўғрисида хабар берилганди.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади