Навоий собиқ «замҳокими» фуқарони ФВВ тизимига ишга киритиб қўйиш учун қарийб 20 млн сўм олмоқчи бўлди

Навоий вилоятида собиқ ҳоким ўринбосари ва шериги пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Кармана тумани бўлими томонидан ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Ш. фуқаро Ш.ни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 20 миллион сўмни олган вақтида ушланган.

Шунингдек, З.Ш.нинг кўрсатмасига асосан давом этган тадбирда 2022 йилнинг июль ойига қадар Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган Т.А. фуқаро Ш.га ўзини амалда ҳоким ўринбосари деб таништирган.

Ўзида сақлаб қолган хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, уни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 19,6 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда вилоят наркология диспансери ходими Ш.Р. ва вилоят перинатал маркази ходими М.И. фуқаро М.ни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1,9 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу билан бирга, департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Қ. фуқаро А.ни танишлари орқали 1350 доллар эвазига Латвияга ишга юбориш ҳамда фуқаро Ю.ни чет элга юборишда электрон навбатни тезлаштириб беришини айтиб, олдиндан 450 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 12 май куни «Жонбулоқ» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси фирибгарлик йўли билан 300 доллар олаётган вақтида қўлга тушганди. Шунингдек, Қашқадарёда ҳоким ўринбосари 50 минг доллар пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади