Ўзбекистон қонун устуворлиги бўйича халқаро рейтингда юқорилади

Ўзбекистон World Justice Project халқаро ташкилоти томонидан тузилган қонун устуворлиги бўйича рейтингда 78-ўринда қайд этилди. Бу ҳақдаги маълумотлар ташкилот расмий саҳифасида эълон қилинди.

Маълум қилинишича, рейтингда 140 та давлат қатнашган. Унда Ўзбекистон олдинги сафардаги натижасини 7 поғонага яхшилаб, 78-ўриндан жой олиб, Ҳиндистондан кейинги ўринда қайд этилган. МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон (65) ва Украина (76) Ўзбекистондан юқорида. Шунингдек, Беларусь 99, Қирғизистон 100, Россия 107-ўринни эгаллаган.

Рейтиннинг юқори ўнталигидан Дания, Норвегия, Финляндия, Швеция, Нидерландия, Германия, Янги Зеландия, Люксембург, Эстония ва Ирландия ўрин олган. Венесуэла эса охирги ўринда.

Маълумот учун, ушбу индекс 2010 йилда ишлаб чиқилган. Унда мамлакатларнинг ҳуқуқий муҳитни таъминлаш соҳасидаги ютуқлари ўлчанади. Экспертлар қонун устуворлиги тамойиллари кундалик ҳаётда қандай татбиқ этилишини аниқлайди. Маълумотлар саккизта мезон бўйича гуруҳланган: ҳукумат институтларининг чекланган ваколатлари, коррупциянинг йўқлиги, давлат институтларининг шаффофлиги, асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, тартиб ва хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, фуқаролик ва жиноий судлов.‌‌

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг халқаро Коррупцияни қабул қилиш индексидаги ўрни маълум қилинганди. Шунингдек, мамлакат Сўз эркинлиги индексида 24 ўринга юқорилаганди.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди