Ўзбекистонда 2022 йили тиббиёт соҳасига қанча маблағ ажратилгани маълум қилинди

Президент раислигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда соҳадаги энг устувор вазифалардан бири малакали тиббий хизматларнинг ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлашдан иборатлигини таъкидланди ва эришилган натижалар ҳақида сўз юритилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, 2022 йилда янги 106 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар, мингта маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилган. Бу орқали 3,5 миллион аҳолига бирламчи тиббий хизмат яқинлаштирилган.

Ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида илғор хорижий тажрибалар асосида аҳолининг кафолатланган бепул тиббий хизматга бўлган эҳтиёж баланси ишлаб чиқилган.

Шунингдек, оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатиладиган дорилар 45 турдан 70 турга етказилгани, бунга ажратилаётган маблағлар ҳажми эса ўтган йилга нисбатан 3 баравар (188 миллиард сўмдан 540 миллиард сўмга) оширилгани таъкидланган. Шу билан бирга, 820 та бирламчи тиббиёт муассасасига УЗИ ва ЭКГ ускуналари етказиб берилган.

Оилавий поликлиникаларда 19,5 мингта кундузги шифо ўринлари ташкил этилган. Бунинг натижасида 740 минг аҳолига шифохонага бормасдан, маҳалланинг ўзида даволаниш имконияти яратилган.

Тиббиёт ходимлари ойлиги 30 фоизгача оширилди. Шунингдек, шифокорларга иш самарадорлиги ва натижасига қараб табақалаштирилган рағбатлантириш ва устама тўловлари жорий этилган.

Умуман, 2022 йилда тиббиётга 28 триллион сўм ажратилмоқда ва бу ўтган йилга нисбатан 1,3 баравар кўплиги маълум қилинган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги оилавий поликлиникага борганди. Шунингдек, Президент тиббиёт ходимларини яқинлашиб келаётган касб байрами билан табриклагани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди