Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ўғриликлар содир этган жиноий гуруҳ аъзолари Қирғизистонда ушланди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ўзганинг уйига ўғриликка тушган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, жиноятчилар уйда ҳеч ким йўқлигини билган ҳолда эшикни калит танлаш йўли билан очиб, ичкарига кирган. Буни пайқаб қолган қўшнилар уй эгаларига қўнғироқ қилган. Хонадон эгалари келганидан хабар топган ўғрилар қочиб кетишга муваффақ бўлган. Бу орада улар хонадонда бўлган 16,7 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни олиб қочишга улгурган.

Аниқланишича, фуқаро Маҳмудов ва Комилов бошқа шахслар билан бир гуруҳ бўлиб, бир нечта хонадонга ўғриликка тушган. Жумладан, Бухоро шаҳридаги уйларнинг бирига ғайриқонуний равишда кириб, телефон аппарати, тилла буюмлари ва пул маблағларини ўғирлаб, хонадон эгаларига 52,2 миллион сўмлик моддий зарар етказган.

Шунингдек, улар Қўқон шаҳар «Бандиешон» маҳалласидаги хонадонлардан бирига калит танлаш йўли билан кириб, хонадондан жами 325 миллион сўм пуллар ва умумий баҳоси 108 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўмарган.

Шу тариқа 6 та ҳолатда республиканинг турли ҳудудларида ўғрилик ва бошқа жиноятларни содир этиб, жабрланувчиларга жуда кўп миқдорда зарар етказган.

Бундан ташқари, улар жиноий ҳаракатларини давом эттириш ва яшириниш мақсадида айланма йўллар орқали Қирғизистонга қочиб кетган. Қўшни республикада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушланган. Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169- (ўғрилик) ва 223-моддалари (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Аввал ҳам қатор жиноятларда айбли деб топилиб, судланган фуқаролар Маҳмудов ва Комилов яна жазога тортилган. Хусусан, фуқаро Маҳмудов 9 йил 6 ой муддатга, унинг жиноий шериги Комилов эса 9 йилга озодликдан маҳрум этилган. Улар Жиноят кодексининг 34-моддасига (рецидив жиноят) асосан «ўта хавфли рецидивст» деб топилган.

Жиноят ишининг жиноий гуруҳни бошқа аъзоларига оид қисми алоҳида иш юритувга ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонадаги мебель ясаш устахонасига ўғирликка тушган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда меҳмонхона сейфидан пул ўғирлаган икки эркак ушлангани, Жиззахда 2 эркак ўзганинг уйига кириб, 20 минг доллар ва 60 миллион сўм пулни ўғирлаб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди