«Қонундан ташқари ҳеч нарсага бурнингизни тиқишга ҳаққингиз йўқ» — Акмал Саидов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосарига

Қонунчилик палатаси спикери Акмал Саидов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари Ўткир Жумановни танқид қилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Олий Мажлиснинг навбатадаги ялпи мажлисида қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш лойиҳаси муҳокама қилинган. Ўткир Жуманов Ҳисоб палатаси бюджет маблағлари ажратилган жамғармаларни текширишни, бироқ топшириқ бўлса, ҳатто нодавлат нотижорат ташкилотларни текширишга ҳаққи борлигини айтган.

«Ҳисоб палатасининг вазифаси битта — давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш, ундан бошқа ҳеч нарсага бурнингизни тиқишга ҳаққингиз йўқ. Фуқаролик жамияти ўзи (хусусий ташкилот) ташкил қилиши мумкин. Сиз бўлса, топшириқни бажарамиз деяпсизлар. Қонунни биласизларми сизлар?», — деган Қонунчилик палатаси.

Ўткир Жуманов бунга «биламиз», дея жавоб қайтарган.

«Нима деганингиз: бўлмасам, топшириқ берса, уни бажараман? Сиз қаерда гапираётганингизни, ўрнингизни билинг. Бу ерни Қонунчилик палатаси деб қўйибди. Сиз тўғрингиздаги қонунни ҳам шу ерда қабул қилганмиз», — дея эътироз билдирган Акмал Саидов.

Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди