Рим папаси Путин ва Зеленский ўртасида музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди

Рим папаси Франциск Россия—Украина можаросини ҳал этиш учун Ватиканда Владимир Путин ҳамда Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда понтифик билан шахсий суҳбатда бўлган Бутунжаҳон уламолар иттифоқи раиси Леонид Севастьяновга таяниб, «Gazeta.ru» хабар берди.

Фото: «РБК»

Аввалроқ Франция президенти Эммануэль Макрон Рим папасидан Украинада тинчлик ўрнатишга ёрдам беришни, шунингдек, патриарх Кирилл ҳамда АҚШ ва Россия президентларига қўнғироқ қилишни сўраганди. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков мазкур ташаббусни ижобий баҳолаган.

Севастьяновнинг сўзларига кўра, Песковнинг муносабати Рим папасининг музокарачи сифатидаги иштироки Россия томонини қондиришини билдирган.

«Қандайдир ҳаракат бўлиши керак, биринчи навбатда менимча, Россия томонидан. Папа бундай ўртакашликка розилигини, Ватиканни Путин ва Зеленский ўртасидаги музокара майдони сифатида тақдим этишга тайёрлигини билдирди. Юмалоқ стол кўринишида: Рим папаси, Путин ва Зеленский», — дейди у.

Иттифоқ раисининг аниқлик киритишича, понтифик модератор сифатида чиқишга тайёр, давлат раҳбарлари ўт очишни тўхтатиш, армияни қайтариш, ундан кейин бошқа глобал масалаларни муҳокама қилиши мумкин.

Шунингдек, у Рим папаси иштирокидаги музокаралардан кейин конференция ўтказиш таклифини илгари сурган. Унда АҚШ ва Европа давлатлари вакиллари ҳам қатнашиб, янги хавфсизлик форматига келишиб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, октябрь бошларида Украина Владимир Путин билан музокаралар ўтказишдан расман бош тортганди. Зеленский олдинроқ Россия ДХР, ЛХР, Запороже ва Херсон вилоятларини ўз таркибига қўшиб олиш бўйича референдумларни ўтказса, музокаралар ўтказиш имконияти йўққа чиқишидан огоҳлантирган эди. Референдумлар 23-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. 30 cентябрь куни Путин Украинанинг тўрт вилояти Россия таркибига қўшилиши ҳақидаги келишувни имзолаганидан сўнг Зеленский мурожаат билан чиққанди. Украина раҳбарининг айтишича, Киев НАТОга тезлаштирилган альянсга кириш учун ариза берган.

Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Янгиликлар12:49 | 28.1.23
Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар12:27 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди