Риши Сунак Зеленскийга Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишга ваъда берди

Буюк Британиянинг янги бош вазири Риши Сунак Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали музокара ўтказди. Бу ҳақда Британия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

«Бош вазир ўз раҳбарлиги давомида Бирлашган Қиролликнинг Украинани қўллаб-қувватлови ҳар қачонгидан ҳам кучли бўлишини ва президент Зеленский унинг ҳукуматига ишониши мумкинлигини маълум қилди», дейилади пресс-релизда.

Сунак, шунингдек, Украинадаги Халқаро атом энергияси агентлигининг ядро хавфсизлиги ва ҳар қандай ёлғон маълумотларга нисбатан шаффофликни таъминлаш борасидаги фаолияти муҳимлигини таъкидлаган.

Ўз навбатида Зеленский Сунакни лавозимга тайинлангани ва Дивали байрами билан табриклаган. Сунак Зеленский билан шахсан кўришиш умидини билдирган. Бундан ташқари, икки мамлакат етакчилари Россияга нисбатан санкциялар сиёсатини давом эттириш заруратини гапирган.

Аввалроқ Ғарб Украинани ўнлаб йиллар қўллаб-қувватлаш ниятида экани маълум қилинганди. Германия канцлери Олаф Шольц ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ғарб давлатларини Украинани қайта тиклаш учун «Маршалл режаси» муқобилини ишлаб чиқишга чақирганди.

Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни Консерваторлар партияси вакили Риши Сунак Буюк Британия қироли Чарльз III томонидан бош вазирликка тасдиқланганди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди