Россия АҚШни «Гром» ядровий кучлари ўқувлари ўтказилишидан огоҳлантирди

Россия ҳукумати АҚШ Мудофаа вазирлигига «Гром» стратегик ядровий кучларининг машғулотларини ўтказиши ҳақида хабар берди. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер маълум қилди.

«Ҳа, АҚШ хабардор қилинди. Олдин таъкидлаганимиздек, бу Россиянинг ҳар йилги ўқувларидир», — дейди Пентагон вакили.

Райдернинг таъкидлашича, Россия қуролланиш устидан назорат борасидаги мажбуриятларига риоя этган ҳолда ўқув машғулотлари ўтказилиши ҳақида олдиндан огоҳлантирган.

АҚШ тахминича, «Гром» ўқувлари давомида Россия ракеталарнинг синов учиришларини амалга оширади. Бундан олдинги ўқув машғулотлари давомида Россия қитъалараро баллистик ракеталарни учирганди.

АҚШ Давлат департаменти вакили Нед Прайс томонлар бир-бирини бундай машғулотлар ўтказилишидан огоҳлантириши муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этган. «Россия асоссиз тажовуз ва бепарво ядровий риторика билан шуғулланаётган бўлсада, бу огоҳлантириш чоралари бизни эҳтиётсизликка тушиб қолмаслик ва нотўғри тушунчалар хавфини камайтиришни кафолатлайди», — дейди Прайс.

Defence Express нашрининг ёзишича, «Гром» ўқувлари НАТО кучлари 30 октябрь куни альянснинг ядровий кучларини текшириш бўйича ўқувларини якунлагандан кейин бошлаши мумкин.

Аввалроқ ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилганди. Шунингдек, АҚШ қандай ҳолатда ядро қуролидан фойдаланиши маълум қилинган. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага нисбатан ядровий қурол қўлланилиши мумкинлигига оид саволларга жавоб қайтарар экан, «Доктринани ўқинглар. У ерга ҳаммаси ёзилган» деган.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен SBC телеканали Вашингтон Россия ядровий қуролдан фойдаланиши эҳтимоли юзасидан режа ишлаб чиққанини айтган эди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди