Сурхондарёда чўкиб кетган йигит текширувида хато хулоса берган экспертга чора кўрилди

Сурхондарёда вилояти прокуратураси Сариосиё туманида 27 ёшли фуқаронинг каналга чўкиб кетгани юзасидан йўлланган видеомурожат бўйича маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Сариосиё тумани «Жаннатмакон» маҳалласида яшовчи фуқаро И.Бердиевнинг фарзанди ўлими билан боғлиқ тарқалган видео мурожаати тарқалди.

Қайд этилишича, Олтинсой тумани ИИБ навбатчилик қисмининг 10 августдаги хабарига кўра, соат 08:00 ларда туман ҳудудидан оқиб ўтувчи «Ҳазарбоғ» канали ирмоғидан Сариосиё тумани «Жаннатмакон» маҳалласида яшаган 27 ёшли А.И.нинг жасади топилган.

РШТЙИМ Олтинсой туман пунктининг 7 сентябрдаги 22-сонли хулосасида кўрсатилган ички текширув натижаларида марҳумнинг ички аъзоларидаги ўзгаришлар нафас етишмовчилиги натижасида юзага келгани ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Эксперт хулосасининг баёнот қисми билан хулоса қисмида номутаносиб ҳолати кузатилгани сабабли марҳумнинг жасади суд ажрими асосида 9 сентябрда эксгумация қилиниб, комиссион суд тиббиёт экспертизадан ўтказилган.

12 сентябрдаги 426-сонли ва 14 октябрдаги 84-қўшимча комиссион суд тиббиёт экспертиза хулосаларида, А.И.нинг ўлими юқори нафас йўллари бурин, оғиз бўшлиғининг суюқлик билан (сув) беркитилишидан вужудга келган механик асфиксия натижасида келиб чиққани тасдиқланган. Баданида аниқланган шилинмалар ва жароҳатлар хусусияти бўйича унинг ўлимидан сўнг канал бўйлаб оқиши жараёнида нотекис чегараланган юзаки жисмларга урилиши натижасида юзага келгани. Унинг баданида қаршилик кўрсатиш, уриш, тепиш, жанжаллашиш натижасида келиб чиққан тан жароҳатлари аниқланмаган, бирламчи хулосада ўлим сабаби чўкишнинг нафас йўлларини бурун, оғиз бўшлиғининг суюқлик (сув) билан бекилиши натижасидаги спастик (нафас бойламаларининг бекилиб қолиши)дан вужудга келган механик асфиксия оқибатида келиб чиққани ҳолати инобатга олинмагани сабабли тафовут келиб чиққани кўрсатилган.

Шунингдек, А.И.нинг ўлими ҳолати юзасидан дастлабки экспертиза текшируви юзасидан хулоса беришда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун суд-тиббий эксперт Ў.Бўтаяровга ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган.

Ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, марҳумнинг ўлимида бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмагани сабабли 17 октябрда Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Аввалроқ Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги боғчада 3 ёшли боланинг юзи тиббий воситалардан куйди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ҳодиса қандай содир бўлганини маълум қилганди. Шунингдек, Наманган вилояти Чуст туманидаги 64-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 2022 йил 1 август куни тилини чайнаб юборган 5 ёшли вафот этганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди