Сурхондарёдаги бозор қурилишида 538 млн сўм талон-торож қилингани аниқланди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида қурилишдаги талон-торожликлар аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Қайд этилишича, департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда «Т.М.» МЧЖ норасмий бошқариб келган Д.А. ва бошқалар Термиз марказий деҳқон озиқ-овқат бозорини қурилишида амалда бажарилмаган қурилиш ишларини қўшиб ёзиш орқали 538 миллион сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими 60,5 млрд сўмни талон-торож қилишда айбланаётгани, Наманганда қарийб 2 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани, Самарқанд ва Жиззахда қарийб 3 млрд сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди