Тошкентда аҳоли норозилигига сабаб бўлган кўп қаватли уй бўйича маълумот берилди

Қурилиш вазирлиги Тошкент шаҳрида қурилаётган кўп қаватли турар жой биноси атрофдаги ҳовлиларга ноқулайлик туғдирган ҳолда қурилаётгани айтилган видеога муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Telegram’даги канали орқали Яккасарой тумани Абдулла Қаҳҳор номидаги МФЙда Royal Towers МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли бино бўйича мурожаатни эълон қилди.

«Буларнинг қураётган уйи ортидан бизни ҳовлимиз аквариум бўлмоқда, яъни бизни уйга қаратиб балкон ойна қуришмоқда. Бу фирма халқни эшитмаяпти. Ҳамма норози, телевидение келганда қурилишга рухсати йўқ, деб тўхтатиб қўйишганди. Булар барибир яна бошлаворишди қурилишни», — дейилади мурожаатда.

Мазкур ҳолат бўйича қурилишда ҳудудий назорат инспекцияси ходимлари жойига чиқиб ўрганиш ишларини олиб борган.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Глинка ва Таробий кўчаларида жойлашган Royal Towers МЧЖга тегишли қурилиш объектига Тошкент шаҳар Қурилиш Бош бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2020 йил 24 мартда 31-698/А-сонли хулосаси берилган. Шунингдек, 144/11-09-сонли йиғма эксперт хулосаси ҳам тақдим этилган.

Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясини хабардор этган ҳолда қурилиш-монтаж ишлари бошланган ва инспекция томонидан тизимли назорат ўрнатилган ва 11 та ёзма кўрсатма берилган.

Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекция томонидан оралиқ масофасидаги ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Қурилиш Бош бошқармасига 2022 йилда 1 июлда тақдимнома юборилган. Ҳозирги кунда ҳолат юзасидан аниқлик киритилгунга қадар қурилиш-монтаж ишлари вақтинча тўхтатилган.

Аввалроқ Тошкентда кўп қаватли уй қурилишига сифатсиз ғишт олиб келингани, Ўзбекистонда ҳокимликларнинг қурилишга рухсат бериш ваколати бутунлай бекор қилиниши, мамлакатда уй-жой шартномалари Қурилиш вазирлиги рўйхатидан ўтказилиши тўғрисида хабар берилганди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди
Янгиликлар8:14 | 6.12.22
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди