Япония Ўзбекистонда рақамлаштириш даражасини оширади

Япония Ўзбекистонда рақамлаштириш даражасини 70 фоизга етказиш ниятида. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар берди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Маълум қилинишича, Япониянинг етакчи компаниялари билан шериклик алоқаларини ривожлантиришнинг самарали механизми бўлган иқтисодий ҳамкорлик бўйича йиғилиш бўлиб ўтган.

Йиғилишда таъкидланишича, 2022 йилнинг тўққиз ойида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошган. Икки томонлама савдо ҳажмини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилган.

Шунингдек, сармоявий ва саноат кооперациясини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилган. Сўнгги беш йилда Ўзбекистонда Япония капитали иштирокидаги корхоналар сони беш баробар кўпайиб, 55 тага етган, шу йили 14 та қўшма корхона ташкил этилган.

Шунингдек, Япониянинг энг яхши кибер, био- ва нанотехнологияларини узатишни ҳисобга олган ҳолда IT ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик йўналиши алоҳида кўриб чиқилган. Япония томони Ўзбекистонда рақамлаштириш даражасини 70 фоизга етказиш ва 2026 йил охиригача дастурий маҳсулотлар экспортини ўн баробар оширишни таъминлаш бўйича режаларга кўмаклашиш ниятини билдирган.

Учрашув якунлари бўйича Якуний баённома ва тадбир давомида эришилган асосий келишувларни акс эттирувчи бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев аграр соҳадаги вазифалар муҳокамасига бағишланган мажлисда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш масаласига тўхталганди. «Рақамлаштириш бўлмаса, соҳада ҳаққоний статистика бўлмайди. Тўғри маълумот бўлмагач, агрохизматлар ривожланмайди, фермерлар қачон нимани экса, кўпроқ даромад олишини билмайди. Шунинг учун бу жараённи тезлаштириш керак», — деганди давлат раҳбари.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди