Бухорода қарздорнинг укаси МИБ ходимларига пичоқ билан ташланди — видео

Бухоро вилоятида эркак қарздор акасини қидириб келган Мажбурий ижро бюроси ходимларига пичоқ билан ташланди. Бу ҳақда «Марказий студия» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, икки маротаба оила қуриб ажрашган эркак 2 нафар фарзандига алимент тўламай келган. У бюро органларидан доимий равишда қочиб юргани боис эркакка нисбатан қидирув эълон қилинган.

Қидирувдаги фуқаронинг уйига броган МИБ ходимларига шу куни қарздорнинг укаси ошхона пичоғи билан ташланган ва тан жароҳати етказишга уринган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Аввалроқ Андижонда тадбиркор МИБ ходимига бензин сепиб, ёқиб юборишга урингани, Сурхондарёда қидирувда бўлган комбайнни беришни хоҳламаган эркак МИБ ходимини ургани, Андижонда аёл кредит гаровидаги машинани яшириб, МИБ ходимини калтаклагани тўғрисида хабар берилганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди