Ғафур Ғулом боғининг янги номларидан қандай мақсадларда фойдаланилиши айтилди

Ғафур Ғулом боғининг Dream Park ва «Орзулар боғи» каби номларидан фақат савдо белгиси сифатида фойдаланилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг Telegram каналида хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 26-октябрь куни Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти бўлим мудири Маҳмудов ва Тошкент шаҳар ҳокимлигидан ҳоким ўринбосари Хен, ҳокимнинг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Рўзитоев ҳамда топонимика бўлими бошлиғи А.Джаббаров иштирокида Сингапурнинг BMP Smart Decision Private Limited компанияси раҳбари Мирзажонов ва ўринбосари Мирзаулуков билан пойтахтда жойлашган Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи номи ўзгариши бўйича ижтимоий тармоқлардаги шов-шувлар юзасидан учрашув ўтказилди.

Унда тадбиркор-инвестор боғнинг номи ўзгармаслигини, Ўзбекистон қонунларини ҳурмат қилишини, боғнинг номини ўзгартиришга ҳеч қандай хоҳиши йўқлигини таъкидлаган.

Шунингдек, Dream Park ва «Орзулар боғи» каби номдан фақат савдо белгиси сифатида фойдаланиши билдирилди.

«Учрашувда тадбиркор-инвесторга «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва талаблари ҳақида батафсил маълумот берилди», дейилади хабарда.

Қайд этиш жоизки, бу боғнинг очилиш санаси тўртинчи марта кечиктирилишидир. Очилиш санаси ҳақидаги биринчи маълумот 2022 йил 15 февралда пайдо бўлган. Кейинчалик у ёз фаслига кўчирилган. Бироқ, ёзда ҳам боғнинг эшиклари ёпиқлигича қолаверган.

Шунингдек, Сенат истироҳат боғи кузда, 1 сентябрдан ишга тушишини маълум қилган. Ташриф буюрувчилар 1 cентябрь куни янги аттракционлар ва янгиланган парк ўрнига яна ёпиқ эшиклар олдидаги гавжумликни кўришга мажбур бўлган.

Деярли бир ярим ойдан сўнг, ишларнинг тугаши ва боғнинг очилиши кечиктирилганлиги сабабли, Сенат янги сана — 24 октябрни эълон қилди. Шунга қарамай, 26 октябрь санасида ҳам мазкур боғ шаҳар аҳолисини қабул қилишни бошламагани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йили Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 22-ялпи мажлисида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ғафур Ғулом боғини ободонлаштириш ишлари қайта кўриб чиқилишини маълум қилганди. Шунингдек, Ғафур Ғулом боғи ҳудудида дарахт кесиб ташлангани хабар берилганди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди