Мактабгача таълим вазирлиги Париждаги фотокўргазмада қатнашиш имконини берувчи танлов эълон қилди

UNESCO ва Мактабгача таълим вазирлиги Париждаги фотокўргазмада қатнашиш имконини берувчи танлов эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, аввалроқ UNESCO ва Мактабгача таълим вазирлиги Тошкентда кичик ёшдаги болаларга таълим-тарбия бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси доирасида бўлиб ўтадиган фотокўргазма учун фотоконкурс эълон қилган.

Хабар эълон қилинганидан сўнг Ўзбекистонда 100 дан ортиқ фотосуратчилар танловга ишларини юборган ва 450 дан ортиқ болалар иштирокидаги фотосуратлар жамланмаси тўпланган. Ташкилотчилар мамлакатдаги барча фотосуратчиларни 30 октябрга қадар давом этадиган танлов учун ўз ишларини юборишга чақирган.

«Uzbekistan» фотосуратлар тўпламига кирадиган ғолиб муаллифлар ўз ишлари билан Париждаги фотокўргазмада шахсан қатнашиш имкониятига эга бўлиши маълум қилинган.

Дунё бўйлаб фотосуратчиларнинг эътиборини жалб қилиш ва мамлакатлар бўйлаб экспозицияни тўплаш учун халқаро маслаҳатчи ва эксперт Бенуа Делпланк раҳбарлигидаги жамоа фотосуратларни танлаш учун жалб қилинган.

«Фотокўргазма 14-20 ноябрь кунлари Humo Arena’да бўлиб ўтади. Кириш бепул, аниматорлар, ўйин майдонлари оналар ва болалар учун ишлайди», дейилади хабарда.

Шунингдек, фотосуратчилар учун батафсил техник талаблар қуйидаги ҳавола орқали билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мукофот жамғармаси миллион доллар бўлган Президент соврини учун танлов эълон қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқ яратиш бўйича ҳам танлов эълон қилинганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди