Марказий банк асосий ставкани 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк бошқарувининг йиғилиши ўтказди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Марказий банк бошқарувининг йиғилишида асосий ставка йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. Бу бўйича мажлисда қарор қабул қилинган. Шу билан бирга, «Пул-кредит сиёсатининг 2023 йил ва 2024-2025 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг дастлабки концептуал лойиҳаси» ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банки бошқарувининг 17 март кунги йиғилишида асосий ставкани 3 фоиз бандга ошириб, йиллик 17 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинганди. 9 июндаги йиғилишда эса асосий ставка 1 фоизга пасайтирилиб, йиллик 16 фоиз даражасида белгиланганди.

21 июль куни ўтказилган Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилишида эса асосий ставка 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланган.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди