Ўзбекистонда аҳолининг реал даромадлари ошгани маълум қилинди

Давлат секторида ойлик иш ҳақи ва пенсиялар, шунингдек, ижтимоий трансфертларнинг оширилиши аҳоли реал даромадларининг 10,7 фоизга ўсишига замин яратди, деб хабар қилди Марказий банк матбуот хизмати.

Қайд этилишича, аҳоли даромадлари ўсишига мутаносиб равишда истеъмол талаби ҳам ортиб бормоқда, бу истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва чакана савдо айланмасида ўз ифодасини топмоқда. Хусусан, 2022 йилнинг 9 ойида иқтисодиётда истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 27 фоизга, чакана савдо айланмаси эса 10,8 фоизга ўсган.

Давлат харажатларининг юқори суръатлари, трансчегаравий пул ўтказмалари ва иқтисодиётга кредит киритилиши йил охиригача ялпи истеъмол ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватловчи омиллар бўлиб қолади.

Иқтисодий фаолиятнинг жорий тенденциялари ва амалга оширилаётган молиялаштириш чора-тадбирларини ҳисобга олган ҳолда, йил охиригача иқтисодий ўсиш прогнозлари юқорига қараб қайта кўриб чиқилади. 2022 йил охирида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши прогноз коридори доирасида 5,2-5,8 фоиз (олдинги прогноз 5-5,5 фоиз эди), дейилади ҳисоботда.

Ташқи муҳитда юзага келиши мумкин бўлган хавф ва ноаниқликларни ҳисобга олган ҳолда, базавий стсенарийда 2023 йилда иқтисодий ўсиш суръатлари 2022 йилга нисбатан бир оз секинлашади ва 4,5-5 фоизни ташкил этади.

Аввалроқ Ўзбекистонда инфляция даражаси икки йилда кескин пасайгани маьлум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда июль ойи учун инфляция даражаси эълон қилинганди ва Ўзбекистонда 2025 йилгача аҳоли жон бошига ЯИМ 2500 долларга етказилиши айтилганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди